топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Қувноқлар ва зукколар”  Республика кўрик-танловининг 2017 йилги мавсуми ярим финал босқичи беллашувлари бўлиб ўтди

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танлови беллашувларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 102-сон мажлис баёни ҳамда  Вазирликнинг 2017 йил  9 ноябрдаги 824-сон буйруғи  ижросини таъминлаш ҳамдаталабаларнинг бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш мақсадида республика олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг 2017 йилги мавсуми беллашувлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 15 ҳамда 22 ноябрь кунлари “Туркистон” санъат саройида мазкур кўрик-танловнинг чорак финал беллашувларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўртасида ярим финал беллашувларибўлиб ўтди.

Ярим финал беллашувларида Тошкент молия институтининг “Молиячи”, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Тарғибот”, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг “Болалар”, Нукус давлат педагогика институтининг “Турон”, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг “Баркамол авлод”, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг “Ўзбегим”, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Дизайн”,Ўзбекистон миллий университетининг  “Шоввозлар”,  Тошкент давлат аграр университетининг “Янги юлдузлар”, Термиз давлат университетининг “Сурҳон ёшлари”,  Навоий давлат кончилик институтининг “Т.Б.Т.”, Андижон машинасозлик институтининг “Беклар”жамоалари ўзаро беллашдилар.
Қизиқарли ва шиддатли ўтган беллашувлар натижаларига кўра Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Тарғибот”,   Тошкент молия институтининг “Молиячи”, Тошкент давлат аграр университетининг “Янги юлдузлар”, Навоий давлат кончилик институтининг “Талабларга биноан талабалар” ҳамдаТошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Дизайн”жамоалари кўрик-танловнинг финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Танловда 500 дан ортиқ талаба-ёшлар иштирокчи, 1800 дан ортиқ ёшлар томошабин сифатида қатнашди.
 
Кўрик-танловнинг якуний финал беллашуви жорий йилнинг  декабрь ойида  “Истиқлол” санъат саройида ўтказилиши режалаштирилган.
ОЎМТВ ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази бўлими ходими 
Д.Абдуллаева

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.