топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи тез кунда

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
 
 
 “Ўзбекистонда Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилагн қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови юқори савияда ўтказилмоқда.
2016 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг ярим финал беллашувлари Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудларда талаба-ёшларга жўшқинлик ва хушкайфият улашган ҳолда кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишлари таълим, маданият ва санъат соҳаси мутахассисларидан иборат таркибда шакллантирилган ҳакамлар Ҳайъати томонидан бахолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Арт-стади”,  Тошкент молия институтининг “Молиячи”, Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг “Оғалар”, Бухоро муҳандислик-технология институтининг “Омадли жентельменлар”, Самарқанд давлат университетининг “Илхом” жамоалари танловнинг финал босқичига йўлланма олдилар.
Ўтказилган ярим финал беллашувларида 450 нафар талабалар иштирокчи, 2500 нафар талаба-ёшлар томошабин сифатида қатнашишди.
Кўрик-танловнинг финал босқичи 2016 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган “Ёшлар ҳафталиги” фестивали доирасида ўтказилади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.