топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг 2018 йилги мавсуми бошланди

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг 2018 йилги мавсуми бошланди. Мазкур танловда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилди.  Ахборот ҳамкорларимиз: “ZO’R-TV” ва Тасвир ойномаларидир.

Мавсумда иштирок этиш учун қатнашиш истагидаги жамоалар томонидан 89 та буюртмалар қабул қилинди, жумладан, 76 та буюртма олий таълим муассасаларидан ҳамда 13 та буюртма корхона ва ташкилотлардан келиб тушди. Жорий йил 33 та беллашув бўлиб ўтиши жумладан 20 та ҳудудий саралаш беллашувлари, 10 та чорак, 2 та ярим, ҳамда финал беллашувлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шулардан 13 таси “ZO’R-TV” телеканали орқали намойиш этилиши кўзда тутилмоқда.
“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови нафақат талаба-ўқувчилар, балки, аҳолининг турли қатламлари, ҳусусан, хеч қаерда ўқимайдиган ёки ишламайдиган (уюшмаган) ёшлар ўртасида ҳам катта қизиқишни уйғотмоқда. Ушбу қизиқишларни инобатга олган холда бу йилги мавсумдан бошлаб нақат олий таълим муассасалари жамоалари балки,  корхона ва ташкилотлар шунингдек, уюшмаган ёшлар жамоалари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Кўрик-танловнинг дастлабки беллашуви 17 апрель куни Навоий шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 2017 йилги мавсум чемпиони Навоий давлат кончилик институтининг “Талабларга биноан талабалар”, Навоий давлат педагогика институтининг “Шов-шув”, Нукус давлат педагогика институтининг “Турон” ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали “Ирригатор” жамоалари беллашишди. Ўйин натижасига кўра Турон жамоаси ғолиб бўлди.  Талабларга биноан талабалар жамоаси 2-ўринни эгаллаб чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳудудий саралаш босқич беллашувлари май ойида бўлиши кутилмоқда.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.