топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Талаба-ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий қадриятларга содиқлик ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач мамлакатимизнинг энг муҳим устувор вазифаларидан бири сифатида ёшларнинг келажаги, уларнинг таълим-тарбияси, ҳуқуқий саводхонлигига алоҳида аҳамият берила бошланди. Бугунги мураккаб глобаллашув даврида ёшларимиз қалби ва онгини турли зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий истиқлол ғоясига садоқат ва Ватанга муҳаббат руҳида камол топтириш долзарб вазифалардан биридир.
Шу мақсадда 2016 йилнинг 15 март куни Тошкент давлат педагогика университетида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш ҳамда талабалар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

 
Тадбирда университет профессор-ўқитувчилари, факультет деканлари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедра мудирлари ҳамда 300 нафардан ортиқ талаба-ёшлар  иштирок этишди.

Кун тартибидаги мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Б.Даминов, Рус Праваслав Черковининг маънавият семинари доценти Олег Степанович Шковородюк ҳамда ТДПУ ректори Ш.Шариповлар маъруза қилдилар.
Сўзга чиққанлар мамлакатимизда умуминсоний қадрият ҳисобланган тинчликни таъминлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар, бугунги кунда дунё ҳамжамияти тинчлигига раҳна солаётган диний экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг моҳият-мазмуни, услуб-шакллари, ёшларга таъсир этиш йўллари тўғрисида батафсил маълумот бердилар.
 
Тадбир давомида “Фитна номли” видеофильми намойиш этилди. Тадбир қизғин тарзда ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан батафсил жавоб олишди.          

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.