топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Талаба-ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий қадриятларга содиқлик ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Маълумки, дин ҳамиша инсонларни яхшиликка, эзгу мақсадларга чорлаган. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, ислом дини бу ота – боболаримиз дини, у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифатдир. Шу боис кейинги даврда мусулмонларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан устакорлик билан фойдаланиб, диний экстремистлар ва террорчилар томонидан ислом байроғи остида амалга оширилаётган жиноятлар уларнинг ҳақиқий қиёфасини намоён этмоқда.

Шу мақсадда 2016 йилнинг 3 март куни талаба-ёшлар ўртасида диний экстремизм, миссионерлик, унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилиши олдини олиш ҳамда маънавий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Тошкент давлат юридик университетида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда университет профессор-ўқитувчилари ва 450 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.

Кун тартибига қўйилган масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маъсул ходими Боходир Даминов, Рус Праваслав Черковининг маънавият семинари ўқитувчиси Олег Степанович Шковородюк ҳамда университет ректори Е.Каньязов маъруза қилдилар.
Маърузачилар томонидан юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этиши таъкидлаб ўтилди. Турли вадаларга ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди. Тадбир давомида маърузачилар томонидан талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, диний бағрикенглик ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисида республикамизда олиб борилаётган ишлар ва қабул қилинган ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Давра суҳбати давомида талаба-ёшларни ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақирувчи “Фитна номли”   видеофильми намойиш этилди. Тадбир қизғин тарзда ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан батафсил жавоб олишди.   
       

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.