топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Талаба-ёшлар ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Бугунги кунда диний экстремизм ва терроризм ҳозирги дунёнинг глобал муаммоси экани ҳеч кимга сир эмас. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистондаги барқарорликка таҳдид соувчи ёки солаётган диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Шу мақсадда 2016 йилнинг 16 март куни Тошкент кимё-технология институтида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш ҳамда талабалар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари, факультет деканлари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедра мудирлари ҳамда 150 нафардан ортиқ талаба-ёшлар  иштирок этишди.

Кун тартибидаги мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бўлим боўлиғи                          М. Юлдашев, Рус Праваслав Черковининг маънавият семинари доценти Олег Степанович Шковородюк, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан бириктирилган масъул ходим Х.Эшов ҳамда ТКТИ ректори C.Туробжоновлар маъруза қилдилар.
Маърузачилар томонидан юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этиши таъкидлаб ўтилди. Турли вадаларга ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди.
 
Тадбир давомида “Фитна номли” видеофильми намойиш этилди. Тадбир қизғин тарзда ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан батафсил жавоб олишди.          

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.