топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тафаккур синовлари танловининг саралаш босқичлари ўтказилмоқда

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон Фармони, шунингдек Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2018 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўшимча-чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни Ўзбекистонда сиёсий, ҳуқуқий соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар, ўзгаришлар ва эришилган ютуқлар бўйича тарих, сиёсий-ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш, назарий билимларини ҳаётга тадбиқ этиш учун имконият яратиш мақсадида “Тафаккур синовлари” республика танловининг 2018 йилги мавсум беллашувлари ўтказилмоқда.

Танлов 20 та гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилган бўлиб, жорий йилнинг 25 апрель кунига қадар давом этади. Саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган жамолар танловнинг май ойида ташкил этиладиган ҳудудий босқичида иштирок этишни қўлга киритадилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.