топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тафаккур синовлари танловининг саралаш босқичлари якунланди

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон Фармони, шунингдек Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2018 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўшимча-чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни Ўзбекистонда сиёсий, ҳуқуқий соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар, ўзгаришлар ва эришилган ютуқлар бўйича тарих, сиёсий-ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш, назарий билимларини ҳаётга тадбиқ этиш учун имконият яратиш мақсадида «Тафаккур синовлари» республика танловининг 2018 йилги мавсум беллашувларининг саралаш босқичлари якунланди.

Танлов 20 та гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилган бўлиб, жорий йилнинг 25 апрель кунига қадар давом этди. Саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган  Қорақалпоқ давлат университети, Ўзбекистон миллий  университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат юридик университети,Бухоро давлат университети,Урганч давлат университети, Андижон давлат  университети, Қарши давлат университети, Самарқанд  давлат университети,Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат аграр университети, Қўқон давлат педагогика институти,Навоий давлат педагогика институти, Наманган муҳандислик-технология институти,Ўзбекистон давлат консерваторияси,Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Термиз давлат университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети,Жиззах давлат педагогика институтининг жамоаларини кейинги босқичга йўлланма олганликлари муносабати билан ташкилотчилар номида табриклаймиз.
Жорий йил май ойида ўтказиладиган ҳудудий босқичларда барчаларига омад тилаймиз. Ишонамиз талабаларимиз тамонидан намойиш этилаётган чиқишлар жўшқин, навқирон, гўзал ҳамда суюкли Она Ватанимизни жадал ривожланишига ўзининг озгина бўлса ҳам ҳиссасини қўшади ва ёшларимизни аждодларимизга муносиб авлод бўлиб етишишдек муқаддас бурчимизни сидқидилдан ҳис этишга чақиради. Барча ёшларимизни май ойида ўтказиладиган Ватанпарварлар байрамига айланиб улгурган “Тафаккур синовлари” танловининг ҳудудий босқичларида фаол иштирок этишга чорлаймиз.
 
Гуруҳ раҳбари                                                     Б.Эгамбердиев

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.