topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

Республика “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг чорак финал беллашувлари бошланди

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Ilm-fan
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Туркистон санъат саройида Республика “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг биринчи чорак финал беллашуви бўлиб ўтди.

Ушбу беллашувда Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалининг “Оғалар”, ўтган йилги мавсум чемпиони – Навоий давлат кончилик институтининг “Талабларга биноан талабалар”, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Арт-СТАДИ”, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “Таржимон” ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг “Афросиёб” жамоалари ярим финалда қатнашиш ҳуқуқини берувчи ягона йўлланма учун баҳс олиб бордилар. Беллашувда тажриба ва жамоавий бирдамлик ўз сўзини айтди. Якуний натижага кўра “Оғалар” жамоаси ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ярим финал беллашувларининг биринчи иштирокчисига айланди. Барча чорак финал беллашувлари сентябрь-октябрь ойларида Туркистон санъат саройида бўлиб ўтади.
 Маълумот учун: Республика “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг бу йилги мавсуми саралаш беллашувларида  87 та жамоа иштирок этиб, уларнинг 50 таси чорак финал ўйинларида иштирок этади. Ярим финал беллашувларига эса, чорак финал беллашувларида ғолиб  деб топилган ўнта жамоа йўл олади.

1 izoh

avatar
Bachkanalar kopayarkanda.
Ro'yhatdan o'tganlar va tasdiqlanganlargina izoh qoldirishlari mumkin.