topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

“Профилактик тадбирлар ойлиги давом этмоқда”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Ilm-fan


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2018 йилнинг октябрь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида “Тинчлик – энг олий неъмат”, “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” ва “Диний-экстремистик оқимлар, миссионерлик – давлат ва жамиятга таҳдид”каби мавзуларда давра суҳбати ва маърифий учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Мазкур тадбирларни олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Давлат хавфсизлик хизмати бошқармалари, Тошкент шаҳридаги прокуратура органлари ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудлардаги вакиллари билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 15 октябридан 1 ноябрига қадар белгиланган жадвал асосида олий таълим муассасалари томонидан ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирларда олий таълим муассасаларини ректорлари, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари, факультет деканлари ва ёшлар билан ишлаш бўйича муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедра мудирлари ҳамда 14 500 нафардан ортиқ талаба-ёшлари қамраб олинди ва унинг тафсилотлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24”, “Давр” ва “Пойтахт” информацион дастурлари орқали ёритилмоқда.
 

0 izoh

Ro'yhatdan o'tganlar va tasdiqlanganlargina izoh qoldirishlari mumkin.