топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+126.17
avatar

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази

Батафсил

“Кийиниш одоби” ва “Замонавийлик ва кийиниш маданияти” кўрик-танлови

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ва Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида 2015 йил 5 декабрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази мажлислар залида ТДТУ талаба-қизлари ўртасида “Кийиниш одоби” ва “Замонавийлик ва кийиниш маданияти” мавзуларида кўрик-танлов ўтказилади.
Ушбу тадбирга қизиқувчи талаба-ёшларни таклиф этамиз!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат”
 маркази матбуот хизмати

Yilning eng faol ma'naviyat targ'ibotchisi 2015

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

2015 yil 2 dekabr kuni M.V.Lomonosov nomidagi Moskva davlat universitetining Toshkent shahar fillialida «Yilning eng faol ma'naviyat targ'ibotchisi» Respublika ko'rik-tanlovining oliy ta'lim muassasalariaro yakuniy uchinchi bosqichi bo'lib o'tadi. Ushbu tadbirga qiziquvchilarni taklif etamiz!

“Одам савдоси ва ноқонуний миграция”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
 
Дунё яралибдики, тинчлик-осойишталик инсоният учун тенгсиз неъмат бўлиб келмоқда. Чунки, биринчи галда осуда ҳаёт, яратувчан меҳнат ва фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби энг аввало шу неъматга боғлиқ. Аммо азалдан яхшилик билан ёмонлик, эзгулик билан ёвузлик каби нисбий кучлар бўлганидек, инсон ҳаётига рахна солувчи офатлар ҳам мавжуд. Улардан бири эса ҳозирда дунё давлатларини ташвишга солаётган ва ҳозиргача ечимини топмай келаётган одам савдосидир. Бу балою офат ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллиги ва ХХIасрга келиб, ўзининг жирканч қиёфасини  намоён эта бошлади.

“Одам савдоси – мудҳиш жиноятдир”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
Бугунги глобаллашув ва ахборот асрида инсоният онгини эгаллаш ва шу орқали ўзининг ғаразли ниятларини амалга оширувчи жиноятчилар томонидан содир этилаётган одам савдоси миллат, халқ, чегара билмас жиноят сифатида бутун дунё олдида турган долзарб масалага айланди. батафсил баён қилди. Одам савдоси жинояти қурбонлари орасида ёшлар борлиги инобатга олинса, ёшларни бу жиноят таъсиридан асраш, уларни иш билан таъминлаш масаласи устувор аҳамият касб этади.
     2015 йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент автомобиль-йўллар институтида “Одам савдоси – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” мавзусида учрашув ташкил этилди. Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази,  Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси  масъул ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

“Одам савдоси-ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
 
Ўтган асрнинг охирги чорагидан бошлаб одам савдоси атамаси тез-тез ишлатила бошланди. Одам савдоси муаммоси бутун дунё аҳли томонидан ўта оғир жиноят сифатида баҳоланиб, жамият тараққиётига жиддий хавф солувчи, ўта ижтимоий хавфли таҳдид эканлиги тан олинган. Одам савдосига қарши кураш борасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятчилик кўлами камайиб, кўплаб юртдошларимизнинг ҳуқуқлари тикланмоқда. Лекин, шунга қарамай, енгил бойликни кўзлаб чет элга чиқишни хоҳловчилар ҳамон учрамоқда. Одам савдоси билан мўмай пул топишни кўзлаган шахсларга эса бундай кишиларнинг хом хаёллари айни муддао бўлмоқда.

Талабалар театр студиялари фестивалининг якуний босқичи

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Куни кеча Ўзбек миллий академик театрида Талабалар театр студиялари фестивалининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Ёш истеъдодларни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Б.Усмонов ва Маданият ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Жалолов қизғин табриклашди.    
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Ўзбектеатр” бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур фестивалда Қорақалпоқ давлат университети, Қарши давлат университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Жаҳон давлат иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Миллий рассомчилик ва дизайн институти талабаларининг театр жамоалари миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара асарлари асосида саҳналаштирилган спектаклларни бир кун олдин ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди. Эслатиб ўтамиз, барча спектакллар намойиши Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ташкил этилган хайъат аъзолари ва ёш томошабинлар ўзлари баҳо бериб боришди.

Ўзбекистон истеъдодларга бой

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остидаги Ёшлар ҳафталиги доирасида «Тафаккур синовлари» кўрик-танловининг мамлакат босқичи ўтказилди. 
Мазкур интеллектуал беллашув Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Адлия вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорлигида ташкил этилди. 
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М.Иноятов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ҳеч кимдан кам бўлмаган инсонлар этиб вояга етказиш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирини ташкил этишини таъкидлади. 

ХХI аср – интеллектуал авлод асри

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
 
      Бугунги кунда мамлакатимизда фан ва технологиялар модернизацияси борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, республика ҳаётининг ҳар бир соҳаси ва жабҳасини ривожлантиришга ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва шижоатидан унумли фойдаланиш, мамлакатимиз тараққиётини таъминлашга ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва шижоатидан унумли фойдаланиш ҳамда замонавий техника ва технология, ахборот-коммуникацион маданиятини пухта ўзлаштирган, мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган билимли, етук ёш олимларни тарбиялашга кўмаклашиш, улар ўртасида ҳамкорлик муҳитини ривожлантириш, илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остида ташкил этилаётган “Ёшлар ҳафталиги” тадбирлари доирасида ёш олимлар ва талабаларнинг “ХХI аср – интеллектуал авлод асри” шиори остидаги илмий-амалий конференциясининг республика босқичи ялпи мажлиси 19 ноябрь куни Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида мазкур конференциянинг ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Талабалар спортини янада ривожлантиришга бағишланган семинар

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
         Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ва Республика “Талаба” спорт уюшмаси  билан ҳамкорликда Янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни тарғиботига бағишланган семинар кенгаш ўтказилди. Семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 01-07/1-598 рақамли “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунни жорий этиш чора-тадбирлари режасининг 9-12 бандларига мувофиқ белгиланган эди. Уни  “ Янги таҳрирдаги жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун асосида талабалар спортини янада ривожлантириш”,- деб номланиши бежиз эмас. Чунки унга “Универсиада-2016” га тайёргарлик билан боғлиқ масала ҳам киритилган эди. Семинар ишида Тошкент шаҳар олий таълим муассасаларининг жисмоний маданият  ва спорт кафедраларининг мудирлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар олий таълим муассасаларидан ҳам талабалар спортини ривожлантиришга масъул бўлган вакиллар, олимлар,  ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг якуний босқичи

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тушунтириш, истеъдодли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларни мазмунли ташкил этиш, ижодий салоҳиятларини ва ўз истеъдодларини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгаши мажлисининг 2015 йил 31 мартдаги 40-сонли баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 41-банди асосида олий таълим муассасаларида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови ташкил этилган.

Талаба театр студиялари намойиши

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
         17 ноябрь куни “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”нинг Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Талабалар театр студиялари фестивали бўлиб ўтди.
       Мазкур фестивалда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети театр студияси томонидан атоқли ёзувчи В.Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта” спектакли инглиз тилида, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалар театр студиясининг О.Ибрагимов асари асосида “Умидага аталган гуллар” ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабалар театр студиясининг ёзувчи Ш.Бошбековнинг “Эски шаҳар гаврошлари” асари асосида спектакль намойиш этилди.
          Ушбу фестиваллар доирасида талабалар саҳнада ўз истеъдод ва маҳоратларини синаб кўришди.

“Ёшлар ҳафталиги” брифинги очилиш маросими

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
“Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ жорий йилнинг 16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
      “Ёшлар ҳафталиги” Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъод” жамғармаси томонидан ташкил этилган.

“Талабалар спорт ҳафталиги” мусобақалари тез кунда

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама, жумладан жисмоний тайёрлаш ва уларни шу орқали соғлом турмуш тарзига йўналтириш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бугунги кунда барча олий таълим муассасаларида талабаларни фан асосларини эгаллашлари  билан бир қаторда, уларни жисмонй маданиятли мутахассислар қилиб тайёрлашга ҳам катта эътибор берилмоқда. Шу мақсадда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 20 февралдаги 87-04-118 рақамли хатига асосан баҳорги ва кузги мавсумда ўтказиладиган мусобақаларнинг календар режаси шаҳримиздаги барча олий таълим муассасаларига юборилган эди. Ушбу хатга асосан жорий йилнинг 18 ноябридан қуйидаги жадвал асосида Тошкент шаҳар олий таълим муассасалари талабалари ўртасида”Талабалар спорт ҳафталиги” доирасида мусобақалар бошланади.
 

Эртанги кун бизники, марра бизники!

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
2015 йил 24 октябрдаги Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг      41-сонли баёни асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида“Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги” ўтказилмоқда.

“Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари мавзусида амалий семинар

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 31 мартдаги (2015 йил 3 апрель 07-07/1-76- сон) 40-сонли баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора- тадбирлар Дастури”нинг VIII йўналиш 82-банди ижроси юзасидан жорий йил 4 ноябрь куни Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида “Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялашнинг долзарб вазифалари” мавзусида ёшлар илмий-амалий семинари ўтказилди. Илмий-амалий семинарда Наманган давлат университети, Наманган муҳандислик педагогика институти ва Наманган муҳандислик технология институтида 302 нафар талаба ва профессор- ўқитувчилар иштирок этди.

Огоҳлик ва ҳушёрлик давр талаби

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан буён Ўзбекистон Президенти И.Каримов ташаббуси билан ёшларнинг таълим-тарбияси, маънавиятини юксалтириш, иқтидори ва ақлу заковатини юзага чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Юртбошимиз ҳар бир чиқишлари ва асарларида давлатимизнинг бугунги ва эртанги кунининг ҳал қилувчи кучи – ёшлар билан боғлиқ эканлигини, ёшлар жамиятимизнинг энг асосий ҳаракатланувчи кучи эканлиги, ёшлар сиёсати давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини барқарор таъминлашда алоҳида ўрин тутишини такрор ва такрор таъкидлаб ўтади.

“Умуминсоний қадриятларга содиқлик- тараққиёт кафолати” мавзусида давра суҳбати

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокимияти ва Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида тасдиқланган 2015 йил 30 октябрдаги тадбирлар жадвали асосида ташкил этилди.
2015 йил 2 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази мажлислар залида Тошкент давлат техника университети 68-сонли ТТЖ талаба-ёшлари иштирокида “Умуминсоний қадриятларга содиқлик- тараққиёт кафолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
 

“Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялашнинг долзарб вазифалари” мавзусида Республика ёшлар илмий- амалий семинари

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
2015 йил 5 ноябрь куни Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида “Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялашнинг долзарб вазифалари” мавзусида Республика ёшлар илмий- амалий семинари ўтказилди.
Тадбирда АДУ, АДТИ, АҚХИ, АДМИ нинг 50 нафар профессор- ўқитувчилари ва 300 нафар талаба-ёшлари иштирок этди. Семинар ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Ғ.Турсунов иштирок этиб, юртимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, огоҳлик тўғрисида маъруза қилди.

“Интернет ва ундан фойдаланиш маданияти” мавзуларида давра суҳбати

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони жадал ўсиб бормоқда. 2007 йилда бир миллион киши интернетдан фойдаланган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич ўн миллион икки юз мингга етди. Кучли мафкуравий қуролга айланиб бораётган глобал тармоқнинг асосий фойдаланувчилари ёш авлод вакиллари экани барчамиздан ҳушёрлик ва огоҳликни, интернетдан тўғри фойдаланиш маданиятини кучайтиришни талаб қилади. 

“Ватанпарварлик тушунчаси ва миллий истиқлол ғояси” мавзуларида давра суҳбати

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Мустақил мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, жамиятимизнинг барча жабҳаларида муносиб ютуқлар қўлга киритилаяпти. Аҳолининг тинч, осуда ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш ана шу саъй-ҳаракатларнинг туб моҳиятини ташкил этади.
Тинчлик, осойишталик аввало оиладан, маҳалладан бошланади. Шу маънода, юртимиздаги ҳар бир аҳоли яшаш жойларида қуролли кучлар ходимлари, учаска нозирлари, маҳалла фаоллари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида фуқароларни огоҳликка даъват этувчи тадбирлар ўтказиб келинаётир. Табиийки, инсон қаерда дунёга келса ана шу ер унинг учун қадрли Ватан ҳисобланади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳеч нарсага алишиб бўлмайдиган, ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир.