топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+126.17
avatar

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази

Батафсил

Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловнинг якуний босқичи якунланди

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги “Ягонасан, муқаддас  Ватан!”   кўрик-танловини   ўтказиш    тўғрисида«ги  ПҚ-1091-сон қарори ҳамда “Ягонасан, муқаддас  Ватан!” кўрик-танлови Республика ташкилий қўмитаси мажлисининг 2016йил 23 июлдаги 57-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 август куни “Туркистон” санъат саройида кўрик-танловнинг Республика якуний босқичи ўтказилди.

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Илм-фан
Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг якуний босқичлари бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2009 йил 7 апрелда қабул қилинган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган ушбу танлов ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она-юртни мадҳ этувчи бадиий юксак қўшиқлар яратилишини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Иншо танлов ғолиблари аниқланди

Илм-фан
 
Талаба-ёшлар ўртасида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, уларни турли экстремистик оқимларга қўшилиб кетишининг олдини олиш, олий таълим муассасаларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва барқарор этиб

Спорт талаба уюшмасини ярим йиллик якунлари

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
            Олий  таълим муассасаларида оммавий спорт-соғломлаштириш ишлари ўқув-тарбия жараёнининг  муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Айниқса, кейинги йилларда спорт-соғломлаштириш ишларига талабаларнин маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг кучли ва таъсирчан воситаси сифатида қараш янада кучайиб, талаба-ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам ва мақсадли шуғулланишлари учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилган. Ушбу ўқув-йилида республикамизда 60 олий таълим муассасаси, 13 та уларнинг филиаллари ва 7 та халқаро ҳамкорликдаги олий таълим муассасаларининг филиаллари фаолият кўрсатди. Уларда жами 270 минг нафардан ортиқ талабалар ва 11 минг нафар магистрантлар таҳсил олдилар. Улар билан 822 та  турли

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови

Илм-фан
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови 2016 йил 9 июлда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1091-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, олий таълим муассасаларида тахсил олаётган талабаларнинг Ватанга садоқат, унинг тақдири учун даҳлдорлик ҳисси билан йўғрилган, мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишини рағбатлантириш ҳамда уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2016 йил 14 май куни “Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас

Матбуот ва ОАВ куни муносабати билан «Йилнинг энг фаол журналисти» республика кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди

Илм-фан
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараларини мамлакатимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш, юртдошларимизнинг дунёқарашини юксалтириш ва эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутмоқда. 

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлиб ўтган тантанали тадбирда бу жиҳатлар алоҳида қайд этилди. 

Тадбирда сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг вакиллари, барча турдаги медиа тузилмалар, нашриёт-матбаа ижодий уйлари ходимлари, олий таълим масканларининг журналистика факультети профессор-ўқитувчилари, фахрий журналистлар иштирок этди.

“Шеьрим сенга бахшида-юртим ”  мавзусида ўказилган ижодий учрашув

Илм-фан
 
         Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партияси  ташаббуси билан  “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокимлиги, “Камолот”  ёшлар ижтимоий ҳаракати “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Етакчилар Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази   ҳамда Ўзбекистон миллий университети қошидаги 2-сонли академик литсейида “Шеьрим сенга бахшида юртим  мавзусида ижодий учрашув ўтказилди. Учрашув “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокимлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, “Камолот” ЁИҲ шаҳарча Етакчилар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

“Ардоқли шоир халқ эътиборида” мавзусида ижодий учрашув

Илм-фан
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази, ЎзМТДП “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси кенгаши,”Камолот”ЁИҲ “Ёшлик”ҳокимлигибилан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Р.ГЛИЕР номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик литцейининг катта залида жорий йилнинг 19-май куни Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири АБДУЛЛА ОРИПОВ билан “Ардоқли шоир халқ эътиборида  мавзусида ижодий учрашув ўтказилди.
 

“Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” мавзусидаги кўрик-танлови

Илм-фан
2016 йил 10 май куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлик”талабалар шаҳарчаси кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони”  мавзусидаги кўрик-танловнинг “Ёшлик”талабалар шаҳарчаси босқичи ўтказилди.
Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ва Тошкент Давлат Техника университети ўқитувчи, талабалари, Ўзбекистон Миллий университети талабалари,”Зиё”махалласи фаоллари, ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши Ижроия қўмитаси девони масъул ходимлари, партиянинг ижодкор ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

“Инсон қадри ва хотираси муқаддас” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир

Илм-фан

 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”муносабати билан юртимизнинг барча жойларида маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 6 май куни   “Инсон қадри ва хотираси муқаддас” мавзусида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида Ўзбекистон миллий университети билан  ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш

Илм-фан
Бугунги кунда бутун дунёда ноқонуний миграция ва одам савдоси глобал муаммо сифатида кенг жамоатчилик диққат марказида турибди. Шу боисдан мамлакатимизда ноқонуний миграция ва одам савдоси муаммосига қарши курашиш бўйича қонунчилик тизими яратилган. Бу борада 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят Кодексида илк бор одам савдосига қарши курашиш мақсадида бундай ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

"Тафаккур синовлари" кўрик-танлови 2 босқичи натижаси

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 5-бандида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Тафаккур синовлари” республика танловини ўтказиш вазифаси белгиланган.
Жорий йилнинг март ойида танловнинг биринчи, олий таълим муассасалари факультетлариаро босқичи ўтказилди. Мазкур босқичда 73 та олий таълим муассасасида ўтказилиб, 2344 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирокчи сифатида, 17500 нафардан ортиқ талаба-ёшлар эса томошабин сифатида иштирок этишди.

Одам савдоси - давр муаммоси

Илм-фан
 
 
Одам савдоси ва мигрантлар савдоси ер юзидаги номунтазам миграциянинг нисбатан кам улушини ташкил қилади, аммо оҳирги вақтлартда муҳим, эътиборли масалага айланди.
Ҳатто қонун – қоидаларни ишлаб чиқувчилар ва олимлар томонидан бу иккита тушунча кўпинча бир – бири билан чалкаштирилишига қарамасдан,  одам савдоси ва мигрант савдоси ўртасида қонуний фарқ бор. БМТ нинг Одам савдосини таъқиқлаш, йўқотиш ва жазолаш протоколи одам савдосига қуйидагича таъриф беради:
«Таҳдид ёки куч ишлатиш ёки мажбурлашнинг, ўғирлашнинг, фирибгарликнинг,

Ёшлар ўртасида ноқонуний миграция ва одам савдосини олдини олиш ҳамда таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот ишларини янада такомиллаштириш масалалари

Илм-фан
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Тинч¬лик-осойишталик ҳар бир инсонга дахл¬дор бўлган ҳаётий заруратки, уни сақлаш шу юртда яшайдиган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи керак”.
Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи ҳамдир. Зотан, миллий хавфсизлигимиз — биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлигидир.

Аждодлар ўгити авлодлар талқинида

Илм-фан
Талабалар шаҳарчаси  Ёшлар маънавият ва маърифат  марказида Ўзбекистон Миллий университети  Ижтимоий фанлар факультети “Фалсафа” кафедраси, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Республика хореография билим юрти ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор, “Соғлом она ва бола” йили Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, олий таълим муассасалари фаолиятида инновацион корпоратив ҳамкорликни такомиллаштириш, ёшларни Ватанга содиқлик руҳида тарбиялаш, улар онгига юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ғояларини сингдириш ва талабаларнинг бўш вақтида маънавий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида  Буюк Соҳибқирон Амир Темур

“Соҳибқирон Амир Темур ҳикматлари – жаҳон эътирофида” мавзуидаги маданий-маърифий тадбир

Илм-фан
2016 йил 7 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази мажлислар залида “Соҳибқирон Амир Темур ҳикматлари – жаҳон эътирофида” мавзуидаги маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу маданий-маърифий тадбир буюк саркарда ва давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг   680 йиллигига бағишланди. Тадбирнинг мазмунини “Темур тузуклари”ни англаш, ўрганиш, ўргатиш ва амал қилиш бурчимиздир” деган ғоя ташкил этди.

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодлар изидан” номли маънавий-маърифий тадбир

Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Соҳибқирон А.Темур таваллудининг 680 йиллиги, А.Навоийнинг 575 йиллиги ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурҳонов таваллудининг 100 йиллигини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилишининг 7-сон баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази, Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти, ОЎМТВ ҳузуридаги «ZiyoNET» бўлими ҳамкорлигида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодлар изидан” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ёшларни диний экстремизм, ақидапарастлик ва турли ёт ғоялардан асраш

Илм-фан
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Тинч­лик-осойишталик ҳар бир инсонга дахл­дор бўлган ҳаётий заруратки, уни сақлаш шу юртда яшайдиган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи керак”.
Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи ҳамдир. Зотан, миллий хавфсизлигимиз — биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлигидир.
 

“Буюк аждодлар изидан” номли маънавий-маърифий тадбири тез кунда

Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Соҳибқирон А.Темур таваллудининг 680 йиллиги, А.Навоийнинг 575 йиллиги ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурҳонов таваллудининг 100 йиллигини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилишининг 7-сон баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази, Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамда Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институти ҳамкорлигида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодлар изидан” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилиши кутилмоқда.
Ушбу тадбир 2016 йил 5 апрель куни Темурийлар тарихи давлат музейи мажлислар залида бўлиб ўтади.