создание топика, блога, фотосета или ссылки

Олий таълими муассасалари ўртасида ўтказилган  “Ягонасан, мақаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг саралаш ва ҳудудий босқичлари 

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1091-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, олий таълим муассасаларида тахсил олаётган талабаларнинг Ватанга садоқат, унинг тақдири учун даҳлдорлик ҳисси билан йўғрилган, мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишини рағбатлантириш ҳамда уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2018 йил 21майдаги “Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 450-сон буйруғи қабул қилинди.

Мазкур буйруққа асосан кўрик-танловни уч босқичда ўтказиш режалаштирилди.Танловнинг1-босқичижорий йилнинг май ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларидаўтказилди. Кўрик-танловнинг босқичини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилиб, Низом талаблари асосида ўтказилиши таъминланди. Факультетлараро ўтказиган танловда                     435 дан ортиқ жамоа таркибида 13 600 дан зиёд талаба-ёшлар иштирок этди ва ғолиб бўлган жамоаларни 2-босқичда иштирок этиши учун тавсия берилди.
 Кўрик-танловнинг 2-босқичини юқори савияда ташкил этиш бўйича Қорақалпоқ давлат университети, Бухоро давлат университети, Самарқанд давлат университети, Фарғона давлат университети, Андижон давлат университети, Наманган давлат университети, Урганч давлат университети, Қарши давлат университети, Термиз давлат университети, Гулистондавлат университетиҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти,Навоий давлат педагогикаинститути, Турин политехника университетинингТошкент филиали,Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтларида ҳудудий комиссиялар тузилди ҳамда 6-14июнь кунлари 16та ҳудудларга бўлинган ҳолда ташкил этилди.
Ўтказилган ҳудудий босқичда85 та жамоа таркибида 3800 дан зиёд ижодкор ҳамда иштироки таъминланди ва ушбу босқичда 16 та ғолиб жамоа аниқланди.

1 комментарий

Только зарегистрированные и авторизованные пользователи могут оставлять комментарии.