топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танловининг 2017 йил мавсум ғолиблари

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган  “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танловининг 2017 йил мавсум ғолиби аниқланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танлови беллашувларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 102-сон мажлис баёни ҳамда  Вазирликнинг 2017 йил 2 декабрдаги 880-сон буйруғи  ижросини таъминлаш мақсадида республика олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг ярим  финал беллашувлари жорий йилнинг 16 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтди.


Кўрик-танловда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш  муҳандислари институтининг “Тарғибот”, Тошкент молия институтининг “Молиячи”, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Дизайн”, Тошкент давлат аграр университетининг “Янги юлдузлар”, Навоий давлат кончилик институтининг “Т.Б.Т.”(талабларига биноан талабалар) жамоалари ўзаро беллашдилар.
 
Танловда 300 дан ортиқ талаба-ёшлар иштирокчи, 4000 дан ортиқ ёшлар томошабин сифатида қатнашди.
Қизиқарли ва шиддатли ўтган танлов натижаларига кўра Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Дизайн”жамоаси бешинчи, Тошкент молия институтининг “Молиячи” жамоаси тўртинчи, Тошкент давлат аграр университетининг “Янги юлдузлар” жамоаси учинчи, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Тарғибот” жамоаси иккинчи ўринларни, Навоий давлат кончилик институтининг “Т.Б.Т.” (талабларига биноан талабалар)  жамоаси эса “Қувноқлар ва зукколар” Республика кўрик-танловининг 2017 йил мавсумининг мутлоқ ғолиблигини қўлга киритдилар.
 
Танлов сўнгида энг қувноқ йигит, энг қувноқ қиз номинациялари бўйича уяли алоқа воситаси ҳамда телевизор, биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритган жамоалар эса пул мукофотлари билан тақдирландилар. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.