топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ҳамда Тошкент давлат техника университетитомонидан  Марказнинг тадбирлар залида жорий йилнинг 14 январь куни соат 12:00да “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганлигининг йигирма олти йиллигига бағишлаб “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир”шиори остида “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

     Мазкур тадбирда ҳарбий соҳада фаолият кўрсатган, ёшларимизга ибратли ҳаёт ва фаолияти билан ўрнак бўлаётган Қуролли Кучларимиз фахрийлари, устоз мураббийлар вакиллари,Тошкент давлат техника университетининг Ҳарбий кафедраси офицер,сержант ва аскарлари, Тошкент давлат техника университетининг Тарих кафедраси ўқитувчилари ҳамда ҳарбий кафедрасида таълим олаётган талабалар иштирок этдилар.
 Улар ўзларининг “Ватан ҳимояси – мардларнинг иши!”,“Аждодлар жасорати мен учун ибрат”, “Ўзининг буюк тарихи ва аждодларига муносиб ворис бўлган халқимиз мамлакат хавфсизлигини таъминлашга қодир армияни ярата олади”, “Ватанга садоқат билан хизмат қиламан” каби мавзулардаги чиқишлари билан иштирокчилар қалбидаВатанга садоқатва унинг ҳимоясидек муқаддас бурч, Миллий армиямизнинг шону-шавкатидан фахрланиш каби юксакҳис-туйғуларни намоёнэтишди. Тадбир “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” мавзусига оид Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганлигининг йигирма олти йиллигига бағишланган видео-ролик намойиши билан якунланди.
 
 
ОЎМТВ ҳузуридаги
 
“Маънавият ва маърифат” маркази матбуот хизмати

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.