создание топика, блога, фотосета или ссылки

“Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид”  

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Образование и наука

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигитомонидан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги прокуратура органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Адлия бошқармалари ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 20 сентябридан 28 сентябрига қадар белгиланган жадвал асосида “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусидаги профилактик тадбирларни ўтказиш вазифаси белгиланган бўлиб, барча олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилди.

 
Мазкур тадбирларда олий таълим муассасаларини ректорлари, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари, факультет деканлари ва ёшлар билан ишлаш бўйича муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедра мудирлари ҳамда 34 000 нафардан ортиқ талаба-ёшлари қамраб олинди ва унинг тафсилотлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24”, “Давр” ва “Пойтахт” информацион дастурлари орқали ёритилди.
Кун тартибидаги мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги прокуратура органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Адлия бошқармалари ва бошқа жамоатчилик ташкилотлариданбириктирилган масъул ходимлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
 

0 комментариев

Только зарегистрированные и авторизованные пользователи могут оставлять комментарии.