топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” Республика кўрик-танловининг 3-якуний босқичи

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сонли Қарори ҳамда Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2008 йил 3 июлдаги 07-26-48-сон йиғилиши баёни қарорининг 10-бандига асосан ҳар йили мамлакатимизда вазирлик, идора ва ташкилотлар тизимида “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” Республика кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад, маънавиятнинг мазмун-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, бугунги кунда амалга оширилаётган, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича ўрганиш ва очиб бериш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, олимлар, сиёсатчи ва мутахассислар, ижодкор зиёлилар иштирокида жойларда самарали тарғибот тизимини йўлга қўйишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг    2016 йил 24 октябрдаги 442-сонли “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи асосида ўтказилмоқда
2016 йилнинг 28 октябрига қадар кўрик-танловнинг олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида ўтказилган биринчи босқичида 650 нафардан ортиқ, 4 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган иккинчи ҳудудий босқичда 75 нафар профессор-ўқитувчи ҳамда маънавий-маърифий соҳада фаолият кўрсатаётган ходимлар иштирок этишди. Мазкур танловнинг иккинчи босқичида ғолиб бўлган ўн нафар вилоят ва тўрт нафар Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари вакиллари учинчи босқичда иштирок этдилар.
Кўрик таловнинг якуний-учинчи босқичи жорий йил 10 ноябрь куни  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида  ўтказилди.
Унда республика босқичига йўлланма олган турли олий таълим муассасаларидан ташриф буюрган 13 нафар иштирокчи қатнашди.
Кўрик-танловнинг якуний босқичини очиб бериш учун ҳакам ҳайъати раиси, давлат арбоби  Жўраев Назрулла Қосимовичга берилди. Мазкур кўрик-танловда иштирокчиларнинг чиқиши қуръа ташлаш йўли билан аниқланди.
Ҳар бир иштирокчи ўзининг тақдимоти ва видеороликлари, маънавият-тарғиботчиси сифатида нима иш бажаргани ва бажараётганлиги ҳақида буклетлар, қўлланмалар ва фахрий ёрлиқларини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этишди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида ўтказилган кўрик-танловнинг ушбу босқичи иштирокчиларининг чиқишлари Ҳакамлар хайъати томонидан баҳоланиб, ғолиблар қуйидаги тартибда белгиланди ва Вазирлик томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар ҳамда Фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
1-ўрин– Тошкент ислом университети катта ўқитувчиси Саидафзал Саиджалоловга насиб этди.                     
2-ўрин– Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Элёр Раҳматов сазовор бўлди.                             
3-ўрин– Фарғона давлат университети Муҳаммаджон Абдуҳамидов деб топилди.
 Мазкур босқичда биринчи ўринни эгаллаган иштирокчи Саиджалолов Саидафзал Саидханбалович кўрик-танловнинг вазирликлар, ташкилот ва муассасалараро ўтказиладиган Республика якуний босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.