топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Йил талабаси” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги “Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сонли қарори билан тасдиқланган дастурнинг 1-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилган “Йил талабаси” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими жорий йилнинг 16 январь куни соат 15.00да Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта концерт залида ўтказилди.

Мазкур танловни ўтказишдан мақсад жамиятга ва давлатимизга етук ёш рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва интелектуал салоҳиятини ошириш ҳамда уларга ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этишга имкониятлар яратиш, талабаларда ташаббускорлик, ватанпарварлик, фидойилик фазилатлари ва жамоатчилик қобилиятини қарор топтириш, ўз касбини севиш, илм-фанга иштиёқ ва юрт келажагига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш, талабалик нуфузини оширишдан иборат бўлиб, босқичма-босқич, вазирликнинг тегишли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида ва махсус ишлаб чиқилган схемага мувофиқ равишда қуйидаги босқичларда ўтказилди:
Танловнинг биринчи – олий таълим муассасаси босқичи ҳар бир олий таълим муассасасида, иккинчи – республика босқичида олий таълим муассасаларидан биринчи босқич ғолиби бўлган ҳар бир номинация бўйича бир нафар (жами 5 нафар) иштирокчиларнинг (умумий ҳисобда 316та) йиғмажилдлари қабул қилинди. Мазкур йиғмажилдлар танловнинг Ташкилий қўмитаси қарорига мувофиқ равишда номинацияларнинг йўналишидан келиб чиққан ҳолда тегишли вазирлик ва ташкилотларга тақдим этилди. Улар томонидан жойларда мутахассислардан иборат комиссия (экспертлар) таркибини шакллантирган ҳолда, тақдим этилган йиғмажилдларга жамланган материалларни кўриб чиқилиши ҳамда талаб даражасида бўлганларини саралаш ишлари амалга оширилди.
2018 йилнинг 5-6 декабрь кунлари танловни ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар ва Олий таълим вазирлиги вакилларидан ташкил этилган комиссия аъзолари томонидан саралаш босқичида 71 нафар талабанинг йиғмажилдлари қайта кўриб чиқилиб, ҳар бир номинация бўйича  3 нафар талабанинг талаб даражасида бўлган йиғмажилдлари саралаб олинди ҳамда улар танловнинг тақдимот тарзида ўтказиладиган якуний босқичига тавсия этилди. Унда 17 нафар талаба иштирок этди ва иштирокчилар томонидан амалга оширилган тақдимот жараёнлари ҳамда улар билан комиссия аъзолари  тарафидан ўтказилган суҳбат натижасига кўра танловнинг барча номинациялари бўйича  совриндорлар аниқланди.
Танлов Низомига мувофиқ равишда ҳар бир номинация бўйича 1-ўрин соҳиби танлов статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида, 2-ўрин соҳиби энг кам иш ҳақининг 8 баробари миқдорида, 3-ўрин соҳиби энг кам иш ҳақининг  5 баробари миқдорида пул мукофоти, шунингдек, барча ғолиблар тегишли даражадаги дипломлар билан тақдирланди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.