топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Гиёҳвандлик - умр заволи

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
Гиёҳвандлик айни вақтда бутун дунёни ташвишга солаётган глобал муаммо, кўплаб инсонлар умрига, соғлигига зомин бўлаётган, жамият тараққиётига хатарли таҳдид солаётган иллатлардан биридир. 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2016 йил октябрь-ноябрь ойлари давомида манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида Гиёҳвандлик ва унга қарши курашга қаратилган профилактик тадбирларини кўчайтириш ҳамда уларнинг бу борадаги тушунчаларини ошириш мақсадида Тошкент шаҳридаги барча олий таълим муассасаларида “Гиёҳвандлик моддалари ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини янада кўчайтириш тўғрисида”ги мавзуда бир қатор маърифий учрашувлар ўтказилиши белгиланган. Шу  мақсадда 2016 йилнинг 10, 11-12 октябрь кунлари  Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университет ҳамда Тошкент давлат техника университетлари талаба-ёшлари ўртасида “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида ЎзМУ АРМ ва ТДТУ қошидаги Академик лицейи Мажлислар залида учрашувлар бўлиб ўтди.

 
Кун тартибига қўйилган масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази ҳамда Тошкент шаҳар Наркология диспансери масъул ходимлари мавзу бўйича аниқ маълумотларни талаба-ёшларга етказишди.

Маърузачилар томонидан юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этиши таъкидлаб ўтилди. Турли вадаларга ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди.
“Наркомания” сўзининг луғавий маъносига эътибор қаратадиган бўлсак, бу — юнонча сўз бўлиб, “нарко” — карахтлик, “мания” — хоҳиш, интилиш деган маъноларни англатади. Инсоният гиёҳванд моддалар ҳақида милоддан олдинги қирқинчи минг йилликдаёқ тушунчага эга бўлган. Милоддан аввалги 19-18 асрлардаёқ гиёҳванд моддалардан дори воситалари тайёрлаб инсонлар онгига таъсир қилиш мақсадида амалиётда қўлланилган. Мутахассис-шифокорларнинг таъкидлашича, улар асосан жангу жадалларда жангчилар дийдасини қотириш, жароҳат олганида оғриқни сезмаслиги учун ишлатилган.

Шифокорларнинг таъкидлашига қараганда, сурункали гиёҳвандликка берилганларнинг аскарияти иммун тизими издан чиқиб, турли касалликлар натижасида ҳаётдан эрта кўз юмади. Гиёҳвандлик воситаларига тобелиги юқори бўлган кимсаларда уларни қўлга киритиш йўлида жиноятга қўл уриш-  қотиллик, босқинчилик, талончилик, ўғрилик фирибгарлик ва бошқаларни содир этиш эҳтимоли кучаяди. Иродасизликка юз тутганлар охир-оқибатда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилишга муккасидан кетиши, улар билан савдо қилганлик туфайли жиноий жавобгарликка тортилиб  оиласи, дўстлари, ишидан ажралиши, фарзандлари мажруҳ туғилишига сабабчи бўлиши ҳаётда кўп марта ўз исботини топган.
Ҳозирги кунда аср вабоси бўлган гиёҳванликни олдини олиш ва бу борада олиб борилган тадбир натижасида аниқланган статистик кўрсаткичлар таҳлили ҳамда инсон, айниқса, ёш авлод организмига қандай зарар етказишини талабаларга тушунтирди. У ўз сўзида гиёҳванд моддаларнинг энг кўп фоизи Афғонистонда етиштирилиши ва бу мамлакатимизга ҳам салбий таъсирини кўрсатаётганини айтиб ўтди. Умуман наркотик моддаларини инсон ҳаётига салбий таъсири ва унинг салбий оқибатлари жуда аянчли эканлигини билдириб ўтди. Ҳамма вақт инсон ўз атрофига бефарқ бўлмаслиги, салбий муносабатлар ва турли оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик кераклигини билдириб, ҳар биримиз ёнимиздаги дўстимиз, яқинларимиз учун қайсидир маънода жавобгарлигимизни ҳис этишимиз кераклигини алоҳида таъкидлади.
 
Давра суҳбати давомида талаба-ёшларни ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақирувчи “Зулматга йўл” видеофильми намойиш этилди. Тадбир қизғин тарзда ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан батафсил жавоб олишди.   

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.