топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Гиёҳвандлик – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
 
Гиёҳвандлик бутун жаҳон аҳлини ташвишга солиб келаётган глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Мазкур иллатга қарши нафақат маълум бир минтақа ёки ҳудуд, балки дунё бўйича кенг қамровли кураш олиб борилаётир. Таъкидлаш керакки, наркотик моддалар нафақат инсоннинг соғлиғига, балки руҳиятига ва ўзлигига путур  етказиб, охир-оқибат уни ажал комига улоқтириб юборади. Чунончи, гиёҳвандлик ўта оғир касалликлар ва жиноятлар содир этилишининг авж олишига сабаб бўлмоқда.

 
Олий ва ўрта  махсус таълим вазирлиги томонидан 2017 йил ноябрь-декабрь ойлари давомида манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида гиёҳвандлик   ва  унга  қарши курашга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш  ҳамда уларнинг бу борадаги тушунчаларини ошириш мақсадида “Гиёҳвандлик – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат” мавзусида ўтказиладиган учрашувлар ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, (01.11.2017 йил) Ўзбекистон Миллий университети, (02.11.2017 йил) Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети,            (03.11.2017 йил) Тошкент давлат техника университети, (06.11.2017 йил) Тошкент давлат юридик университети, (07.11.2017 йил) Тошкент давлат иқтисодиёт университети, (08.11.2017 йил) Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, (09.11.2017 йил) Тошкент молия институти, (10.11.2017 йил) Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, (13.11.2017 йил) Тошкент давлат педагогика университети, (14.11.2017 йил) Тошкент кимё технология институтлари, (15.11.2017 йил) Тошкент давлат аграр университети, (16.11.2017 йил) Тошкент архитектура қурилиш институти, (17.11.2017 йил) Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, (20.11.2017 йил) Тошкент давлат шарқшунослик институти, (21.11.2017 йил) Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, (22.11.2017 йил) Тошкент тиббиёт академияси,  (23.11.2017 йил) Тошкент фармацевтика институти, (24.11.2017 йил) Тошкент педиатрия тиббиёт институти, (27.11.2017 йил) Тошкент стомотология институтлари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилди.
Мазкур тадбирларда олий таълим муассасаларини ректорлари, Маънавий ва маърифий ишлари бўйича проректорлари, факультет деканлари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедра мудирлари ҳамда 7500 нафардан ортиқ талаба-ёшлари ҳамда 150 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар қамраб олинди.
Кун тартибидаги мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази ва Тошкент шаҳар Наркология диспансеридан бириктирилган масъул ходимлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
 
Тадбир давомида “Қабоҳат” номли  ҳужжатли фильми  намойиш этилди. Тадбир қизғин тарзда ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан батафсил жавоб олишди.   

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.