топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

"Ёшлик баҳори"

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Талабалар шаҳарчасиЁшлар маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат консерваторияси, республика хореография билим юрти ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор, “Соғлом она ва бола” йили Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, олий таълим муассасалари фаолиятида инновацион корпоратив ҳамкорликни такомиллаштириш, ёшларни Ватанга содиқлик руҳида тарбиялаш, улар онгига юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ғояларини сингдириш ва талабаларнинг бўш вақтида маънавий ҳордиқ чиқариш мақсадида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Ёшлик баҳори” мавзусидаги талаба-ёшларнинг бадиий оқшоми ташкил қилинди. Бадиий оқшомда ёшларнинг юрт тинчлиги, ватан ободлиги, халқ фаровонлигига ва мустақиллик йилларида улар учун яратилган шароитларга муносабат билан билан бир қаторда санъатнинг маънавий маданиятини шакллантиришга таъсири ифодалаб бердилар.
 
Дарҳақиқат, ёшлик бу умр деб аталмиш бебаҳо неъматнинг энг шижоат ва ғайратга тўлиқ даври, ёшликда қўйилган қадам инсон ҳаётининг давомийлигини белгилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ёшлик инсонни мақсад сари етакловчи куч. Бугунги кунда Ўзбекистон ёшлари фан тараққиётининг турли соҳаларида ватан равнақи ва юрт тинчлиги йўлида шижоат билан фаолият олиб бормоқда.          

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.