топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ёшларга эътибор – тараққиётимиз гаровидир

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
Жорий йилнинг 19 январь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 декабрдаги (01-07/1-2987-сон) “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тадбирлар режаси”га асосан Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияси совриндорлари ҳамда Тошкент шаҳридаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари билан учрашув ташкил этилиб, мазкур жараён очиқ машғулотлар тарзида ўтказилди.

 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилган мазкур тадбирда Ислом Каримов номидаги хайрия жамоат фонди вакиллариваолий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларитомонидан ЎзбекистонРеспубликасиБиринчи Президенти Ислом Каримовнинг ибратли ҳаёти, юрт равнақи ва мамлакат келажаги учун ҳар қандай тўсиқ ҳамда қийинчиликларни енгиб ўтишдаги мардонавор саъй-ҳаракатлари ҳақида сўзлаб берилди.
Тадбирдавомида Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фото ва китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди.Тадбирда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Т.Ширинов, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг рафиқаси Т.Каримова, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари, педагогика фанлар доктори М.Қуронов, Ўзбекистон Республикасининг собиқ мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Р.Ахмедов, Ислом Каримов стипендияси совриндорлари ЎзМУталабаси Ш.Ибрагимов,  ФарДУ талабаси И.Эркиновлар ўз чиқишлари билан иштирок этишди.
Стипендия совриндори бўлган талабалар томонидан қилинганмаърузалар  тадбирда томошабин сифатида иштирок этган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчиларитомонидан илиқ кутиб олинди ҳамда мамлакатимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган авлодни вояга етказиш, ёш иқтидор соҳибларини юзага чиқариш, шунингдек уларни рағбатлантиришга берилаётган алоҳида эътиборга нисбатан фахр туйғуларини уйғотди.
Тадбир давомида “Ўзбекистон Мустақиллигининг асосчиси” номли ҳужжатли фильми намойиш этилди, шунингдек, В.Успенский номидаги Республика мусиқага ихтисослашган академик лицейининг халқаро танловлар ғолиббўлган ўқувчилари ўзларининг мусиқий чиқишлари билан иштирок этишди.
 
   

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.