топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Ёшлар ҳафталиги” доирасида “Тафаккур синовлари” танловининг республика босқичи

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

2016 йил 13 декабрь соат 11-00да “Ёшлар ижод саройи”да “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” доирасида “Тафаккур синовлари” танловининг республика босқичи ўтказилди.
“Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг банди ижросини таъминлаш юзасидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Тафаккур синовлари” республика танловини ўтказиш вазифаси белгиланган.

2016 йил март ойида танловнинг биринчи, олий таълим муассасалари факультетлариаро босқичи ўтказилди. Мазкур босқичда 73 та олий таълим муассасасида ўтказилиб, 2300 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирокчи, 17500 нафардан ортиқ талаба-ёшлар эса томошабин сифатида иштирок этишди.
Жорий йилнинг апрель ойида танловнинг иккинчи, саралаш босқичи намунавий Низомда белгиланган 17 та олий таълим муассасасида ўтказилиб, 700 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирокчи, 8000 нафардан ортиқ талаба-ёшлар томошабин сифатида иштирок этишди.
Танловнинг учинчи, минтақавий босқичи жорий йилнинг 16-21 май кунлари намунавий Низомда кўрсатилган 5 та ҳудудда ўтказилди.
Танловнинг учинчи, минтақавий босқичида 19 та олий таълим муассасаси жамоаси таркибида 150 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирокчи, 2200 нафарга яқин талаба-ёшлар томошабин сифатида иштирок этишди.

“Тафаккур синовлари” республика танловининг якуний республика босқичи жорий йилнинг 13 декабрь куни “Ёшлар ижод сароийи”да бўлиб ўтди. Танловда Жиззах давлат педагогика институтининг “Статус”, Урганч давлат университетининг “Ал-Хоразмий ворислари”, Тошкент давлат аграр университетининг “Агроислоҳотчи”, Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг “Ирригатор”, Андижон давлат университетининг “Андижон ёшлари” жамоалари 2016 йилги танлов ғолиблиги учун ўзаро билимларини синовдан ўтказилди.
Натижалар қўйидагича баҳоланди: Андижон давлат университетининг “Андижон ёшлари”жамоаси 1-ўринни эгаллади, 2-ўрин эса Тошкент давлат аграр университетининг “Агроислоҳотчи” жамоасига насиб этди, Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг “Ирригатор” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
Барча жамоанинг иштирокчилари планшет билан тақдирландилар. 
Мазкур танловда жамоалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёритиш, ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасаларидаги шароитлар, илм олишлари ва ижодий изланишлари учун яратилган имкониятлар, мутахассисликлари бўйича олаётган билимларини намойиш этишга, ижтимоий-сиёсий билимларини синовдан ўтказишга ҳаракат қилдилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.