топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Мамлакатимиздаёш оилани мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Давлат сиёсатининг афзаллиги шундаки, давлат оиланинг ўзига хос суверен тузилма сифатида қадрлайди, унинг ички ишларига аралашмайди. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам беришда асосан ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тузилмаси бўлмиш маҳалла институти имкониятларидан фойдаланиш ўзини тўла оқлади”[1]. Оиланинг мустаҳкамлаш борасида, ёш оилаларсаломатлигига, ота-оналикка психологик жиҳатдан тайёрлигига бевосита боғлиқ бўлгани учун, жамиятимиздабу борада аниқ механизмлар ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги 365-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежларива академик лицейларида «Оила психологияси» курсларининг ўқитилаётганлиги ҳам фикримизнинг далилидир. 1998 йилдан буён фаолият юритиб келаётган «Оила» илмий-амалий марказлари оилалар борасидаги ҳар бир муаммони ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқибўрганишлари ва биринчи навбатда никоҳ ажримларининг камайиши, нотинч оилаларнинг тартибга солиш ва ёш оилаларнинг қўллаб-қувватлаш бўйича самарали усулларни излаб топишлари лозим.
Юртбошимиз таъбирлари билан айтганда, “Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир”[2]. Оила бизнинг халқимиз учун миллатнинг кўп асрлик анъаналари ва руҳиятига  мос бўлган ғоят муҳим ҳаётий қадриятлардан бири ҳисобланади.
Оиланинг ўзимизга хос бўлган шакли бу фарзандларнинг тўғри тарбиялаш. Мамлакатимизда уларни умуминсоний маънавий қадриятлардан, анъаналардан ҳабардор қилиш, шу билан бирга миллий қадирятларимизнинг сақланиши, билим даражасини ошириш учун анча имкониятлар ва қулай шароитлар яратилган. Худди ана шундай тарбияланган оилаларда фарзандлар болалик чоғлариданоқ меҳнатсеварликни, катталарга ҳурматни, билим эгаллашга интилишни, туғилиб ўсган юрти, қишлоғи, шаҳри, яхлит Ватанини севишни ўрганадилар.
Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий соҳада кўзланган асосий мақсад шуки мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуриш жараёнларида жамиятнинг негизи ҳисобланган оилалар борасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, йўналишлари ва тамойилларини белгилаш орқали оилага йўналтирилган ижтимоий-сиёсий, маънавий-мафкуравий миллий ва умуминсоний қадриятлар мувофиқлигида мустаҳкамлашнинг илмий асосланган стратегиясини ишлаб чиқишдан иборатдир. Шундай килиб, оила сиёсатининг узоқни кўзлаган, истиқболли йўналиши жамиятда оила институтини мустаҳкамлашга қаратилгандир. Бундай сиёсатнинг фуқаролар томонидан тушуниб етиши уларда оила-никоҳ муносабатларига нисбатан чексиз масъулият ҳиссини, ўзи қурган оилага нисбатан миллий ғурур  ва уни қадрлаш тушунчаларини шакллантиради.
Мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган оила сиёсатининг асосий маъноси ҳозирги ёш оилаларнинг истиқболдаги ривожланиши ва тараққиётининг устивор йўналишлари жамият тараққиётининг кафолатлари тўғрисидаги эзгу ғояларимизга ҳамоҳангдир. Оила иқтисодини барқарор-лаштиришда оилавий тадбиркорлик, оилавий ишлаб чиқариш, касаначилик шаклларидан оқилона фойдаланиш учун барча шароитлар яратиб берилган.
Таъкидлаш жоизки, оила ижтимоий институт сифатида ўзининг барча вазифаларини бажарган тақдирдагина, мафкуравий тарбиянинг асосий воситасига айланади. Зеро ҳар бир оиланинг муқаддас вазифаси бу  қобилятли фарзандларни ўстириш, уларни жисмоний соғлом ва маънавий томондан етук қилиб, ота-онасига, Ватанига садоқатли фарзандлар қилиб тарбиялашдан иборатдир. Яъни, ҳам маънавий, ҳам жисмоний жиҳатдан соғлом, баркамол инсон фақат соғлом оилада тарбияланиши мумкин. Шундай экан биз, оилашунос олимлар ва жойларда оила манфаатларини амалда ҳимоя қилишдек савоб ишга қўл урган мутахассислар ўз олдимизга дадил вазифалар қўйилишимиз даркор[3]. Бу ишларнинг самараси фуқаролик жамиятининг асоси бўлмиш оиланинг мустаҳкамлигини, унда вояга етаётган фарзандларимизнинг келажагимиз учун муносиб ворислар қилиб тарбиялаш ҳаммамизнинг асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки жамиятимизнинг янгиланиш жараёни оилалардаги моддий-аҳволнинг ҳал қилиниши ва зарур бўлган муаммоларнинг аксариятини очиб берди. Шу сабабли оилавий муҳит таъсирчанлиги, доимийлиги, барқарорлиги, серқирралиги билан ажралиб туради. “Мухтасар айтганда менинг сизларга мурожаатим, даъватим шуки, бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар жараёни бутун жамиятимиз, саховатли заминимизда яшаётган ҳар қайси инсонни амалий ишларга сафарбар этадиган умумий мақсадга айланиши учун барча имкониятларни ишга солайлик, эл-юртимиз манфаати, она Ватанимизнинг равнақи ва келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилайлик”[4].


[1]Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. –Т.: “Ўзбекистон”, 2007й. 19-бет

[2]Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т., “Маънавият”, 2008й. 52-бет

[3] Оиланинг долзарб муаммолари: устувор вазифалар ва ривожланиш истиқболлари // Республика илмий-амалий анжумни материаллари туплами.-Т., 2008. 12-13-бетлар 

[4] Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси.- Т., 2010 й 27-бет


Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими Нафисахон Понсатова


 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.