топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Ёш китобхонлар” республика кўрик-танлови

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 46-бандида белгиланган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида “Биз Ватанга таянчмиз!” шиори остида ўтказилаётган талабалар ҳафталиги тадбирлари доирасида “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танловининг якуний босқичи жорий йил декабрь ойида Тошкент молия институтида ташкил этилди.

Танловнингбош мақсади – олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш, китобга бўлган қизиқишини янада ошириш ва рағбатлантириш.
Танлов Низомига кўра “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танловининг якуний босқичи 5 та йўналишдан иборат. Булар – “Китоб тафаккур хазинаси” мақолалар йўналиши, “Энг фаол бадиий асарлар тарғиботчиси” йўналиши, “Ёш ижодкор талаба” йўналиши, “Асарлардан яралган саҳна асарлари” ва “Асарлардан яралган наволар” йўналишлардир.
Мазкур кўрик-танловнинг биринчи босқичи олий таълим муассасалари ўртасида жорий йил июнь ойида ўтказилган бўлиб, унда 765 нафардан зиёд талаба-ёшлар иштирок этишди. Иккинчи – ҳудудий босқичи июль ойида Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасасида ўтказилди, унда 375 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этишди.
Танловнинг якуний босқичида 19 та олий таълим муассасаларидан 78 нафар талабалар иштирок этишди. Жумладан, “Китоб тафаккур хазинаси” мақолалар йўналиши бўйича 9 нафар; “Энг фаол бадиий асарлар тарғиботчиси” йўналиши бўйича 7 нафар; “Ёш ижодкор талаба” йўналиши бўйича 8 нафар; “Асарлардан яралган саҳна асарлари” йўналиши бўйича 6 та жамоа (Молиячи, “Зиёкор”, “Улуғбек ворислари”, “Умид”, “Авицена”, “Креатив”); “Асарлардан яралган наволар” йўналиши бўйича 6 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.
 
Мазкур тадбирда фахрли ўринларни эгаллаган талаба-ёшлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда пул мукофотлари  билан  такдирланишди

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.