топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Эркин Воҳидов ижодида Ватан туйғуси” мавзуида маънавий-маърифий тадбир

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2663-сон Қарори ижроси юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида жорий йилнинг 23 декабрь куни “Эркин Воҳидов ижодида Ватан туйғуси” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда  Ўзбекисон ёзувчилар уюшмаси аъзолари Шодмон Отабек, “Қишлоқ ҳаёти” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Ҳабиб Темировлар, Марказ гуруҳ раҳбари Мансур Юнусов, Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари билан иштирок этишди.
 
Марказ гуруҳ раҳбари Мансур Юнусов тадбирни кириш сўзи билан очиб бериб, Э.Воҳидовнинг ижодининг ёшлар маънавиятида тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. Кейинги сўз навбатини олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шодмон Отабек шоирнинг трагикомедияси ҳисобланган “Иккинчи тумор” асари ҳақида, асар қаҳрамони Матмусанинг характерини, ундан раҳбар даражасига кўтармоқчи бўлган психолог олим ҳақида  кулгули ўхшатишлар келтирилди. Э.Воҳидов ҳазил-мутойибани яхши кўргани, шахматга яхши қизиқишини айтиб ўтиб, бир ишонарли далил сифатида шоир Американинг Сэтл шаҳрига борганда шахмат бўйича халқаро гроссмейстери А.Карпов  билан Э.Воҳидов шахмат ўйнагани, дуранг натижага эришгач, шиорнинг ҳамма таниган-билганлари келиб: “Қойил, Эркин ака Карпов билан ўйнаб дуранг натижага эришдиз-а” дейишганда, шунда шоир: “агар осон кўнишини билганимда мағлуб бўлишини сўраган бўлардим” деган экан.
Навбатдаги сўз “Қишлоқ ҳаёти” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Ҳабиб Темировга берилганда Э.Воҳидов ватанга, онага, ёрга нисбатан муҳаббати кучли бўлгани ҳақида, ундан ташқари  Ҳ.Темиров ўспиринлик пайтида илк марта Самарқанддан Тошкентга келиб, Э.Воҳидов билан учрашгани, ўзининг илк ёзган ҳикоясини тақдим этгани, шоир уни ижодига яхши баҳо берганини Ҳ.Темиров ўзи айтмаса-да, ҳамкасби Ш.Отабек буни тасдиқлади. Ёзувчи Ҳ.Темиров шоирни инглиз тилини мукаммал билгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Бир хизмат сафари юзасидан бирга бўлишганда чет эл талабалари билан бемалол инглиз тилида сўзлаша олишини хотирлаб ўтди.
Тадбир давомида Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари Э.Воҳидовнинг ғазалларидан ашула айтиб, ўтирганларни ўз хонишлари билан мафтун этишди.
 Тадбир жуда мароқли ва таассуротларга бой тарзда ўтди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.