топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Диний экстремизм ва терроризм ва унинг салбий оқибатлари

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Тинчлик-осойишталик ҳар бир инсонга дахлдор бўлган ҳаётий заруратки, уни сақлаш шу юртда яшайдиган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи керак”.

Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи ҳамдир. Зотан, миллий хавфсизлигимиз – биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлигидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2017 йил январ-март ойлари давомида манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатларига” қаратилган учрашувлар Тошкент шаҳридаги барча олий таълим муассасаларида ўтказиш белгиланган.
Шу  мақсадда 2017 йилнинг (23.01.2017 йил) ЎзМУ ва (24.01.2017 йил) ТДЎТАУлари ЎзМУнинг АРМ мажлислар залида “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатларига” қаратилган учрашувлар бўлиб ўтди.
Тадбирларда университетларнинг профессор-ўқитувчилари, факультет деканлари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедра мудирлари ҳамда 400 нафардан ортиқ талаба-ёшлари қамраб олинди.


Сўзга чиққанлар мамлакатимизда умуминсоний қадрият ҳисобланган тинчликни таъминлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар, бугунги кунда дунё ҳамжамияти тинчлигига раҳна солаётган диний экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг моҳият-мазмуни, услуб-шакллари, ёшларга таъсир этиш йўллари тўғрисида батафсил маълумот бердилар.
Тадбир давомида “Сўқирнинг пушаймони” видеофильми намойиш этилди. Тадбир қизғин тарзда ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан батафсил жавоб олишди.  

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.