топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Диний экстремизм ва терроризм таҳдиди: ҳушёрлик ва огоҳликни кучайтириш

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

2016 йилнинг 18 март куни
Тошкент архитектура қурилиш институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш мақсадида ҳуқуқ – тарғибот  органлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими З.Султонов, Рус Проваслав черкови диний семинарияси доценти Олег Степанович Шковородюклар маъруза қилдилар.

Маърузачилар томонидан турли диний экстремистик оқимларнинг асл мақсадлари, турли йўллар билан инсон қалбига йўл топиб, ўз ёвуз мақсадлари йўлида фойдаланишлари тўғрисида маълумот берилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими З.Султонов ўз сўзида ислом дини тарихи ва унинг келиб чиқиши шунингдек, миссионерлик ҳаракатлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб, бундай фаолият олиб борувчиларнинг асл кўриниш ва мақсадлари ҳақида сўз юритди.
 
 
 
Тадбир давомида “Фитна” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур фильмда бошқа давлатларда кечаётган нохуш воқеалар ва тартибсизликлар акс эттирилган бўлиб, тинчликни қадрига етиш ҳамда турли диний экстремистик оқимлар таҳдидидан огоҳ ва ҳушёр бўлиш каби масалалар кенг ёритилган.
 
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этишиб, мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олишди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.