топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Диний экстремизм ва терроризм таҳдиди: хушёрлик ва огоҳликни кучайтириш

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи ҳамдир. Зотан, миллий хавфсизлигимиз — биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлигидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигитомонидан 2017 йил октябрь-декабрь ойлари давомида манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида “Диний экстремизм, терроризим ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида профилактик тадбирлар ўтказиш белгиланган.

 
Шунингдек, (23.10.2017 йил) Ўзбекистон Миллий университети,  (24.10.2017 йил) Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва            (25.10.2017 йил) Тошкент давлат техника университети, (26.10. 2017 йил) Тошкент юридик университети, (27.10. 2017 йил) Тошкент давлат иқтисодиёт университети, (30.10.2017 йил) Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, (31.10.2017 йил) Тошкент молия институти,           (01.11.2017 йил) Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, (02.11.2017 йил) Тошкент давлат педагогика университети, (03.11.2017 йил) Тошкент кимё технология институтлари, (06.11.2017 йил) Тошкент давлат аграр университети, (07.11.2017 йил) Тошкент архитектура қурилиш институти, (08.11.2017 йил) Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, (09.11.2017 йил) Тошкент давлат шарқшунослик институти, (10.11.2017 йил) Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, (13.11.2017 йил) Тошкент тиббиёт академияси,  (14.11.2017 йил) Тошкент фармацевтика институти  (15.11.2017 йил) Тошкент педиатрия тиббиёт институти, (16.11.2017 йил) Тошкент стомотология институти, (17.11.2017 йил) Ўзбекистон давлат консерваторияси, (20.11.2017 йил) Миллий рассомчилик ва дизайин институти, (21.11.2017 йил) Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти,  (22.11.2017 йил) Миллий рақс ва хореография олий мактаби, (23.11.2017 йил) М.Ломоносов номидаги МДУ Тошкент шаҳ. ф., (24.11.2017 йил) Г.Плеханов номли РИУ Тошкент шаҳ ф. ва (27.11.2017 йил) Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетлари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилди.

Мазкур тадбирларда олий таълим муассасаларини ректорлари, Маънавий ва маърифий ишлари бўйича проректорлари, факультет деканлари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедра мудирлари ҳамда 8600 нафардан ортиқ талаба-ёшлари ҳамда 200 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар қамраб олинди.
Кун тартибидаги мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитадан бириктирилган масъул ходимлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар мамлакатимизда умуминсоний қадрият ҳисобланган тинчликни таъминлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар, бугунги кунда дунё ҳамжамияти тинчлигига раҳна солаётган диний экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг моҳият-мазмуни, услуб-шакллари, ёшларга таъсир этиш йўллари тўғрисида батафсил маълумот бердилар.
Тадбир давомида “Қиёматга қолган қарз” номли  ҳужжатли фильми  намойиш этилди. Тадбир қизғин тарзда ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан батафсил жавоб олишди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.