топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Диний экстремизм ва миссионерлик – жамият барқарорлигига таҳдид

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Маълумки, дин ҳамиша инсонларни яхшиликка, эзгу мақсадларга чорлаган. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, ислом дини бу ота – боболаримиз дини, у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифатдир. Шу боис кейинги даврда мусулмонларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан устакорлик билан фойдаланиб, диний экстремистлар ва террорчилар томонидан ислом байроғи остида амалга оширилаётган жиноятлар уларнинг ҳақиқий қиёфасини намоён этмоқда.
Шу мақсадда 2016 йилнинг 17 март куни Тошкент давлат аграр университетида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш ҳамда талабалар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

 
Тадбирда университет Маънавият ва маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари, “Камолот” ЁИҲБТ аъзолари,  профессор-ўқитувчилари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедра мудирлари,  ҳамда 280 нафардан ортиқ талаба-ёшлар  иштирок этишди.
Кун тартибидаги мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Ж.Жўраев, Рус Праваслав Черкови диний семинарияси доценти Олег Степанович Шковородюк, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан бириктирилган масъул ходим Х.Эшов ҳамда ТДАУ  Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори А.Абдувасиковлар маъруза қилдилар.
Маърузачилар томонидан “Ёшларда диний экстремизм, терроризм ва гиёҳвандликка қарши иммунитетни шакллантириш”  бугунги куннинг долзарб муоммоси эканлиги, бугунги кунда дунёни ларзага солаётган “Сурия воқеалари”га нисбатан, уларда бунёдкорлик ғояларига йўғрилган мафкуравий иммунитетни шакллантириш, ёшларни ҳимоялаш, ёшлар ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий ўзликни шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий жараённи янада  ривожлантириш, дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган, дин ниқоби остида фаолият олиб бораётган турли диний экстремистик ташкилотларнинг ёшларни алдов йўли билан ўз сафларига қўшиб олаётганидан келиб чиқиб, талабаларни бундай гуруҳлар таҳдидидан доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш кераклиги лозимлиги ҳақида тадбир иштирокчилари томонидан таъкидланди.
 Тадбир давомида “Фитна номли” видеофильми намойиш этилди. Тадбир қизғин тарзда ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан батафсил жавоб олишди.          

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.