топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Диний экстремизм ва миссионерлик – жамият барқарорлигига таҳдид

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигитомонидан манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда 2016 йил 4 март куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Мажлислар залида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида ўтказилган тарғибот тадбир ташкил этилди.
Тадбирда университет профессор-ўқитувчилари, факультет деканлари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлари кафедра мудирлари ҳамда 600 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.

Кун тартибига қўйилган масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи М.Комилов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маъсул ходими З.Султонов ҳамда Рус Праваслав Черкови Тошкент семинарияси доценти О. Шковородюклар маъруза қилдилар.
Сўзга чиққанлар бугунги кунда бутун дунёда долзарб аҳамиятга эга бўлаётган диний экстремизм, миссионерлик ва уларнинг зарарли оқибатлари тўғрисида сўз юритдилар.
 
Тадбир давомида умуммиллий бойлик бўлган тинчликнинг қадр-қимматини яққол тасвирлаб берувчи “Фитна номли” видеофильми намойиш этилди. Тадбир қизғин тарзда ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан батафсил жавоб олишди.   

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.