топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатлари”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Дунё шиддат билан ривожлвниб борар экан, шунга монанд инсонларнинг дунёқараши, фикрлаш доираси ҳам ўзгариб бораверади. Бугунги кунга келиб дунё сиёсати бутунлай бошқача тус олиб, дунёда тинчликни, юртлар ободлигини кўролмайдиган “қора кучлар” нинг мавжудлиги улар томонидан уюштирилаётган таҳдидлар кундан-кун инсонларни янада сергак бўлишларини, дунёда юз бераётган сиёсий жараёнларга ҳолисона баҳо беришга ундамоқда.   Дунёдаги барча динлар инсонларни эзгулик йўлига етакловчи бир шамчироғи десак ҳеч муболаға бўлмайди. Айниқса, энг ёш динлардан ҳисобланган ислом дини ҳақида гап кетганда унинг туб замирида яхшиликка, эзгуликка элтувчи ғоялар ётганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Лекин, афсуски баъзибир динни чуқур англамай турли ёт ғоялар таъсирига тушиб, кўпчиликни ўз йўлига оғдиришга уринаётганлар бугунги тараққий топган замонда ҳам топилади.

Энг ачинарлиси, бу каби “қора кучлар”нинг ўлжаси ёшлар бўлиб қолаётганлигидир.
Ёшларнинг ана шундай турли ҳил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш мақсадида 2016 йилнинг 23 март куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш” мавзуида ҳамкор ташкилотлар билан тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда институт Маънавий-маърифий ишлар бўймча проректор Ш.Арипов, Маънавият ва маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари, “Камолот” ЁИҲБТ аъзолари,  профессор-ўқитувчилари, факультет деканлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедра мудирлари,  ҳамда 150 нафардан ортиқ талаба-ёшлар  иштирок этишди.
Кун тартибидаги мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Ш.Абдурасулов, Рус Праваслав Черкови диний семинарияси доценти Олег Степанович Шковородюк, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан бириктирилган масъул ходим Х.Эшов ҳамда ТошДШИ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ш.Ариповлар маъруза қилдилар.
Маърузачилар талаба-ёшларга бугунги кунда дунёда юз бераётган сиёсий можороларни келтириб чиқараётган, тинчликка таҳдид солаётган, ўзларини дин ҳимоячилари сифатида кўрсатиб, аслида бузғунчи ғояларни тарғиб қилаётган “қора кучлар” ҳақида гапириб ўтдилар.  Уларнинг динни ниқоб қилиб олиб, ниқоб остига яширинган асл ниятларини ошкор қилувчи далилий мисоллар келтириб ўтдилар. Табиийки инсонларда дин нуқтаи назаридан саволлар туғилиши табиий. Бундай ҳолатларда диний чуқур билимга эга бўлган инсонларга мурожаат этишларини ва Интернет тармоғидан фойдаланганда албатта, uz доменига тегишли бўлган сайтлардан фойдаланиш кераклигини айтиб ўтдилар.
Тадбир сўнггида “Фитна номли” видеофильми намойиш этилди. Фильм намойишидан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан а маърузачиларга мурожаат қилиб, улардан батафсил жавоб олишди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.