топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Демократик жамият қуришда маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг ўрни

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти — маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлаш алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда.
Мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлимиз ва тўплаган тажрибамизни холисона баҳолаш, қўлга киритган юксак марраларимизни таҳлил этиш мамлакатимизни тадрижий ва босқичма-босқич ривожлантириш бўйича биз танлаган моделнинг нақадар тўғри эканини ва шу йўлдан бундан буён ҳам оғишмай қатъият билан боришимиз зарурлигини яққол кўрсатмоқда.[1]
Демократик жамият ошкоралик жамияти,  демак фикрлар хилма-хиллиги ҳукмрон бўладиган соғлом муҳит. Бунда ҳам юксак маънавият эгалари асосий мавқейини эгаллайдилар, чунки омманинг тафаккури баланд бўлмаса, ким ҳақ, ким ноҳақлигини ажратиш, ростни ёлғондан фарқлаш қийин бўлади. Халқимиз буни айни ҳозирги кунларда ўз бошидан ўтказиб, ишонч ҳосил қилмоқда. 
Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш номарказлашиш тамойиллари асосидаги бошқарув бўлиб, унинг асосий белгилари, бу мазкур органларнинг фуқаролар томонидан тўғридан-тўғри сайланишлари ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ўзини-ўзи бошқариш фаолиятига раҳбарлик қилишдаги нисбатан мустақиллигидир. Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари давлат ташкилотининг унсурларини ташкил этади.  
Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари фуқаролар томонидан сайланиши, шунингдек, маҳаллий аҳолининг вакиллари сифатидаги расмий ўринларга биноан вакиллик тизимининг таркибий қисмларидан биридир. Бу органларнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги фаолиятлари аҳоли учун улкан аҳамиятга эгадир.
Юртбошимиз И.А.Каримов 1995 йилдаёқ шундай фикрни билдирган эдилар: «Маълумки, асрлар мобайнида маҳаллаларда кўпдан-кўп ҳаётий муаммолар ўз ечимини топиб келади. Тўй-маъракалар ҳам, ҳайиту ҳашарлар ҳам маҳалла аҳлисиз ўтмайди. Маҳаллаларда сиёсий, иқтисодий ва бошқа масалаларга доир жамоатчилик фикрни шаклланади. Бу эса халқимизнинг турмуш тарзи, ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб келаётган тафаккур тарзидир. Бинобарин, ҳаётнинг ўзи маҳаллаларни ривожлантириш ва уларни қўллаб-қуватлашни тақозо этмоқда. Мамлакатимизда кўп қиррали ислоҳотлар амалга ошаётган бир пайтда маҳалла жамият учун ишончли таянч ва таъсирчан куч бўлиб хизмат қилиши лозим».
Ҳозирги даврда маҳалла йўналишида олиб борилаётган ишлар иккита йўналишни назарда тўтади. Биринчиси маънавий вазифа бўлиб, у халқимизнинг минг йиллик тарихидаги ноёб, энг азиз анъаналарни, қадриятларни қайтадан тиклаш ва ривожлантиришдан иборат. Иккинчиси сиёсий вазифа бўлиб, Юртбошимиз И.Каримовнинг маҳалла институтини бугунги замон талабларига мувофиқ тарзда тиклаш баробарида вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари зиммасига юкланган кўпчилик вазифа ва ҳуқуқларни фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларига, яъни маҳаллаларга  бериб, улар мақомини жой-жойига қўйиб, шу тариқа жамиятимиз ҳаётини демократик давлат қуришдаянги ва жуда муҳим имкониятларга эришишдир.
Ҳозирги вақтда  келиб, жамиятимиз сиёсий соҳасини эркинлаштириш мақсадларидан келиб чиқиб, маҳалла фуқаролар йиғинларига бошқарувнинг турли йўналишларига етакчилик қилиш имкониятлари бор. Маҳалла ўз ҳудудида яшаётган фуқаролар турли ижтимоий муаммоларини ҳал қилиб беришда бевосита иштирок этадилар: қариялар, фахрийлар, етимлар, кам таъминланган ва кўп болали оилалар манфаатлари ҳимоя қилинади, маҳалла фаолларини мазкур фаолиятда иштирок этишига бошчилик қилади.Шу билан биргаликда инсонни маънавий юксалиши ва амалий ташаббусларини намоён бўлиши учун шарт-шароит яратилади, моддий  ва маънавий қўллаб- қувватланади.
Бунда маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, шунингдек, унинг давлат бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозим.[2]
Албатта, ўзини-ўзи бошқариш органларининг жамият ва давлат бошқарувидаги ўрнини юксалтириш ҳозирги даврда мамлакат ҳукумати ва парламенти томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди.
Фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадини бажаришда маҳаллалардаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини демократик тамойиллар асосида такомиллаштириш ва сиёсий қарорлар қабул қилишда улар иштирокининг фаоллашуви муҳим ўрин тутиши шубҳасиздир.
Хулоса қилиб айтсак фуқаролар жамият ҳаётида қанчалик фаоллик кўрсатиб иштирок этишса, бу мамлакатда демократик жамият қуришда уларнинг ўрни ва ролини ошиб ва маъсулият туйғуси мустаҳкамланиб бораётганлигини кўришимиз мумкин.



[1]Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: –Т.: “Ўзбекистон”, 2010. Б: 7-8

[2]Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: –Т.: “Ўзбекистон”, 2010. Б: 45-46 

Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими Нафисахон Понсатова

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.