топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Чинакам талабалик бахти муборак!

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
8 расм
image
Талaбалик — олтин давр! Ушбу олтин даврнинг бахтига сазовор бўлиш истаги минглаб ёшларнинг асосий мақсади. Чинакам меҳнат қилган, интилган ва ўз устида ишлаган ёшларгина Талаба деган шарафли номга муносиб бўлишади. Жорий йилда ана шундай бахтиёр ёшларнинг 900 нафари Наманган муҳандислик-технология институтининг талабаси бўлди. Айнан ушбу ёшларни табриклаш мақсадида, мамлакатимизнинг барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Наманган муҳандислик-технология институтида ҳам “Талабаликка бағишлов кечаси” байрамона кайфиятда ташкил этилди.
         Тадбирни институт ректори физика-математика фанлари доктори, профессор Маматкаримов Одилжон Оҳундадаевич очиб, жорий йилда институтда талаба бўлиш истагидаги 14 мингдан ортиқ абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинганлиги ва уларнинг орасидан айнан 900 нафар энг бахтиёр ёшлар талабаликка тавсия этилгани ҳақида таъкидлаб ўтди ҳамда барча биринчи босқич талабаларини самимий табрикади.
Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми бошланди. Биринчи босқич талабаларига рамзий калит ва талабалик гувоҳномаси тантанали равишда торширилди. Қувончлари қўзларидан порлаб турган ёшлар тенгдошлари номдан сўзга чиқиб, олийгоҳда таҳсил олиш жараёнида энг фаол талаба бўлиш билан бирга Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшадиган малакали кадр бўлиб етишишга ваъда бердилар.  
Шунингдек, институтнинг юқори босқичида таҳсил олаётган ёшлар ўз иқтидорларини намоён қилган ҳолда саҳналаштирилган чиқишлар намойиш этдилар. Миллий ва замонавий либослар намойиши ҳамда спортчи талабаларнинг кўргазмали чиқишлари кечага янада ўзгача файз бағишлади. Ватанни, тинчликни улуғловчи куй-у қўшиқлар янгради. Институт раҳбарияти томонидан ташкил этилган “Талабаликка бағишлов кечаси” ёшларнинг қалбида бир умрга муҳрланиб қоладиган бўлди.
 
Маъмуржон ЭРГАШЕВ
“Енгил саноат технологияси”факультети талабаси

8 расм

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.