топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Буюк аждодларимизга эҳтиром

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлик ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ҳамда Тошкентдавлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида Заҳириддин Муҳаммад Бобуртаваллудининг 535 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 14февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Буюк аждодларимиз билан фахрланамиз” шиори остида #Boburdayмаънавий-маърифий мазмундаги ёшлар интернет акцияси ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидантаниқлитеатр ва кино актёрлари, эстрада ва миллий йўналишдаги хонандаларнинг фаол иштироки таъминланиб, буюк бобокалонимизга бўлган иззат ва ҳурматлари изҳор қилинди.
Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Тошкент давлат педагогика университети,ГЛИЭР номидаги Республикамусиқагаихтисослашган акдемик лицейи,Тошкент маданият коллежидан ташриф буюрган иқтидорли ёшлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этди.
Ушбу тадбирларниижтимоий тармоқлар, ZO’R TV телеканали орқали кенг жамоатчиликка тарғиб қилинди.
#Boburdayмаънавий-маърифий ёшлар интернет акциясида юртимиз ҳамда ҳориждаги 5 000 000 зиёд “Tvitter”, “Fasebook”, “Istagram”, “Telegram” каби ижтимоий тармоқ ва Messengerфойдаланувчилари иштирок этди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.