топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Биз Ватанга таянчмиз” шиори остида талабалар ҳафалиги

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
Жорий йилнинг 15-19 декабрида “Биз Ватанга таянчмиз!” шиори остида  талабаларҳафталиги бўлиб ўтди.
Талабалар ҳафталиги тадбирлари доирасида талабалар театр студиялари фестивалининг якуний республика босқичи ўтказилди. Фестивалда 9 та олий таълим муассасасининг талабалар театр жамоалари иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъатининг натижаларига кўра, қўйидаги номинациялар бўйича “Энг яхши спектакль”номинациясига ҚарМИ“Ниҳол” талабалар театр студиясининг “Манқурт” ҳамда ЎзДСМИ“Камолот” талабалар театр студиясининг “Илондара” спектакллари, “Долзарб мавзунинг саҳнавий талқини учун”номинациясига НавДПИ“Навоий” талабалар театр студиясининг “Ё ҳаёт, ё момот” спектакли ҳамда ТТАУрганч филиалининг “Кўзмўнчоқ” талабалар театр студиясининг “Гуноҳ ёҳуд Қорачиқ-2” спектакли, “Миллий анъана ва қадриятларни тараннум этгани учун”номинациясига НамДУ“Креатив” талабалар театр студиясининг “Алпомишнинг қайтиши” спектакли,“Энг яхши аёл роли учун”номинациясига ТошДАУ “Истеъдод” талабалар театр студиясининг “Огоҳ бўлинг одамлар” спектаклидаги Мавжуда роли учун Дилфуза Умарова ҳамда ТошДПУ“Зиё” талабалар театр студиясининг “Жаннатга йўл” спектаклидаги Она роли учун Феруза Бекмирзаевалар, “Энг яхши эркак роли учун”номинациясига ҚарДУ“Зиё” талабалар театр студиясининг “Кўзлар” спектаклидаги Қутбиддинов роллари учун Достон Мўминов,“Энг яхши талабалар театр студияси раҳбари”номинациясига АнДУ “Ҳумо” талабалар театр студияси раҳбари Олимжон Турсуновлар муносиб деб топилди.
Ҳафталик доирасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди.Финал беллашувида ТошМИ “Молиячи”, ТошДАУ “Янги юлдузлар”, НавДКИ “Талабларга биноан талабалар”, ТошТЕСИ “Дизайн” ҳамда  ТошИММИ “Тарғибот” жамоалари иштирок этишди. Қизиқарли ва шиддатли ўтган беллашув натижаларига кўра, “Янги юлдузлар” жамоаси 3-ўрин ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан таъсис этилган 10.000.000 сўмлик пул мукофотини, “Тарғибот” жамоаси 2-ўрин ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таъсис этилган 15.000.000 сўмлик пул мукофотини қўлга киритди. Биринчи ўрин, “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг Кўчма Кубоги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан таъсис этилган 20.000.000 сўмлик пул мукофоти Ҳакамлар ҳайъатининг бир овоздан қарори билан ва томошабинлар олқишлари остида Навоий давлат кончилик институтининг “Талабларга биноан талабалар” жамоасига топширилди.
Ёшлар ижод саройида Талабаларҳафталиги  тадбирлари доирасида “Тафаккур синовлари” танловининг якуний республика босқичи бўлиб ўтди.
Танловда АнДУ “Андижон ёшлари”жамоаси, ЎзМУ “Истиқбол” жамоаси, Тошкент молия институтининг “Истиқлол фарзандлари”жамоаси, Самарқанд давлат университетининг “Улуғбек ворислари” жамоаси, ҚҚДУ “Эркинлик қанотлари” иштирокэтишди.
 Танлов натижаларига кўра1-ўринга ЎзМУ “Истиқбол”, 2-ўринга ТМИ “Истиқлол фарзандлари”, 3-ўринга АнДУК “Андижон ёшлари”, СамДУ“Улуғбек ворислари” жамоалари муносиб деб топилди ҳамда  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг дипломлари, танловда фаол иштирок этгани учун ҚҚДУ “Эркинлик қанотлари” жамоаси вазирликнинг Фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.