топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Жорий йилнинг 28 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Тошкент давлат техника университети билан ҳамкорликда “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзуида профилактик тадбир вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида ўтказилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича халқаро майдонда олиб борилаётган сиёсат ва дунёда тинчлик ҳамда барқарорликни сақлаш ҳақида мутахассислар томонида маърузалар қилинди. Шунингдек, юртимизда тинчликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва дунё ҳамжамияти тинчлигига раҳна солаётган диний экстремизм, терроризмнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр билдиришди.
Тадбир давомида Разолатга юз тутганларномли  ҳужжатли фильми  намойиш этилди. Тадбир қизғин тарзда ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан батафсил жавоб олишди. 
Мазкур тадбирда ТДТУнинг профессор-ўқитувчилари, факультет деканлари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедра мудирлари ҳамда 160 нафардан ортиқ талаба-ёшлари қамраб олинди.
Давра суҳбати давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди. Уларнинг таклиф ва мулоҳазалари муҳокама қилинди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.