топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Аёл ила мунаввар олам

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан


Бу кун бутун ҳаётини оила фаровонлиги, фарзандлар бахту саодати, эл-юрт равнақи ва мустақил Ўзбекистонимизнинг буюк истиқболи учун бағишлаётган фидойи, меҳнаткаш хотин-қизларимиз қадрланадиган улуғ шодиёнадир.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов шундай деган эдилар: «Ҳаммамизга аёнки, обод турмушни ҳаётимизнинг файзу фариштаси бўлмиш муҳтарама аёлларимизнинг оила ва жамиятдаги фаол иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди…

Аёлни қадрлаш, оғир ишлардан халос этиш, турли касалликлардан ҳимоя қилиш – эр кишининг, бутун жамиятимизнинг бурчидир. Бу ҳақиқат қуруқ гапга айланиб қолмаслиги учун барчамиз жавобгарликни сезишимиз, уни амалий ишларимизда намоён қилишимиз даркор». Бу фикрларда хотин-қизларимизни эъзозлашга чақириқ мужассамдир. Мана шу гапларнинг ўзиданоқ, муҳтарам Юртбошимизнинг Сиз азиз аёлларга бўлган ҳурмат ва эътиборнинг нақадар юксаклигини яққол кўришимиз мумкин.
Мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳар биримизга куч-қувват ва илҳом бағишлаши табиий. Ўзбек аёллари эса ўз фидокорлиги, изланиб меҳнат қилиши ва жондан азиз фарзандларимизни баркамол вояга етказиши билан ана шу ислоҳотларга қанот бағишлашларига ишончимиз комил.

Шу муносабат билан бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда азиз аёлларимиз ва опа-сингилларимиз қутлуғ айёмларига бағишлаб байрамона кечани уюштирди.
Кечани Ўзбекистон Миллий университети маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Давлатбой Халиллаевич Джумабаев очиб берди. Табрик сўзлари билан Ижтимоий фанлар факультети декани Алишер Гаффарович Муминов, “Фалсафа ва мантиқ” кафедраси мудири Шаҳноза Омонуллаевна Мадаева сўзга чиқдилар. Улар муҳтарама аёлларни, устозларни байрам билан табриклади. Сўнгра Ижтимоий фанлар факультети 2 курс талабалари ўзларининг бадиий чиқишлари билан, саҳна кўринишлари, мусиқий дастурлари билан қатнашдилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.