topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

Рейтинг
+126.17
avatar

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази

Batafsil

“Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши”

Ilm-fan

Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи ҳамдир. Зотан, миллий хавфсизлигимиз — биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлигидир.
 
 
 

“Профилактик тадбирлар ойлиги давом этмоқда”

Ilm-fan


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2018 йилнинг октябрь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида “Тинчлик – энг олий неъмат”, “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” ва “Диний-экстремистик оқимлар, миссионерлик – давлат ва жамиятга таҳдид”каби мавзуларда давра суҳбати ва маърифий учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

“Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид”  

Ilm-fan

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигитомонидан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги прокуратура органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Адлия бошқармалари ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 20 сентябридан 28 сентябрига қадар белгиланган жадвал асосида “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусидаги профилактик тадбирларни ўтказиш вазифаси белгиланган бўлиб, барча олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилди.

Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Ilm-fan
Мамлакатимиздаёш оилани мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Давлат сиёсатининг афзаллиги шундаки, давлат оиланинг ўзига хос суверен тузилма сифатида қадрлайди, унинг ички ишларига аралашмайди. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам беришда асосан ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тузилмаси бўлмиш маҳалла институти имкониятларидан фойдаланиш ўзини тўла оқлади”[1]. Оиланинг мустаҳкамлаш борасида, ёш оилаларсаломатлигига, ота-оналикка психологик жиҳатдан тайёрлигига бевосита боғлиқ бўлгани учун, жамиятимиздабу борада аниқ механизмлар ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги 365-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари,

Демократик жамият қуришда маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг ўрни

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Ilm-fan
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти — маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлаш алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда.
Мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлимиз ва тўплаган тажрибамизни холисона баҳолаш, қўлга киритган юксак марраларимизни таҳлил этиш мамлакатимизни тадрижий ва босқичма-босқич ривожлантириш бўйича биз танлаган моделнинг нақадар тўғри эканини ва шу йўлдан бундан буён ҳам оғишмай қатъият билан боришимиз зарурлигини яққол кўрсатмоқда.[1]

Республика “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг чорак финал беллашувлари бошланди

Ilm-fan
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Туркистон санъат саройида Республика “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг биринчи чорак финал беллашуви бўлиб ўтди.

“Ягонасан, мақаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг якуний босқичи

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Ilm-fan
 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида жорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон давлат Консерваториясида Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Олий таълими муассасалари ўртасида ўтказилган  “Ягонасан, мақаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг саралаш ва ҳудудий босқичлари 

Ilm-fan
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1091-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, олий таълим муассасаларида тахсил олаётган талабаларнинг Ватанга садоқат, унинг тақдири учун даҳлдорлик ҳисси билан йўғрилган, мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишини рағбатлантириш ҳамда уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2018 йил 21майдаги “Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 450-сон буйруғи қабул қилинди.

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг 2018 йилги мавсуми бошланди

Ilm-fan
“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг 2018 йилги мавсуми бошланди. Мазкур танловда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилди.  Ахборот ҳамкорларимиз: “ZO’R-TV” ва Тасвир ойномаларидир.

Тафаккур синовлари танловининг саралаш босқичлари ўтказилмоқда

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Ilm-fan
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон Фармони, шунингдек Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2018 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўшимча-чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни Ўзбекистонда сиёсий, ҳуқуқий соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар, ўзгаришлар ва эришилган ютуқлар бўйича тарих, сиёсий-ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш, назарий билимларини ҳаётга тадбиқ этиш учун имконият яратиш

Буюк аждодларимизга эҳтиром

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Ilm-fan
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлик ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ҳамда Тошкентдавлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида Заҳириддин Муҳаммад Бобуртаваллудининг 535 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 14февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Буюк аждодларимиз билан фахрланамиз” шиори остида #Boburdayмаънавий-маърифий мазмундаги ёшлар интернет акцияси ўтказилди.

Ёшларга эътибор – тараққиётимиз гаровидир

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Ilm-fan
 
Жорий йилнинг 19 январь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 декабрдаги (01-07/1-2987-сон) “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тадбирлар режаси”га асосан Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияси совриндорлари ҳамда Тошкент шаҳридаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари билан учрашув ташкил этилиб, мазкур жараён очиқ машғулотлар тарзида ўтказилди.

“Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир

Ilm-fan
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ҳамда Тошкент давлат техника университетитомонидан  Марказнинг тадбирлар залида жорий йилнинг 14 январь куни соат 12:00да “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганлигининг йигирма олти йиллигига бағишлаб “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир”шиори остида “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Ёш китобхонлар” республика кўрик-танлови

Ilm-fan
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 46-бандида белгиланган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида “Биз Ватанга таянчмиз!” шиори остида ўтказилаётган талабалар ҳафталиги тадбирлари доирасида “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танловининг якуний босқичи жорий йил декабрь ойида Тошкент молия институтида ташкил этилди.

“Биз Ватанга таянчмиз” шиори остида талабалар ҳафалиги

Ilm-fan
 
Жорий йилнинг 15-19 декабрида “Биз Ватанга таянчмиз!” шиори остида  талабаларҳафталиги бўлиб ўтди.
Талабалар ҳафталиги тадбирлари доирасида талабалар театр студиялари фестивалининг якуний республика босқичи ўтказилди. Фестивалда 9 та олий таълим муассасасининг талабалар театр жамоалари иштирок этди.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танловининг 2017 йил мавсум ғолиблари

Ilm-fan
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган  “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танловининг 2017 йил мавсум ғолиби аниқланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танлови беллашувларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 102-сон мажлис баёни ҳамда  Вазирликнинг 2017 йил 2 декабрдаги 880-сон буйруғи  ижросини таъминлаш мақсадида республика олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг ярим  финал беллашувлари жорий йилнинг 16 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтди.