топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+126.17
avatar

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази

Батафсил

"Ислом Каримов — мустақиллик меъмори” мавзусида хотира кечаси

Илм-фан
2017 йил 31 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сон Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд топган кунига бағишлаб “Ислом Каримов – мустақиллик меъмори” мавзусида хотира кечаси бўлиб ўтди.

Диний экстремизм ва терроризм ва унинг салбий оқибатлари

Илм-фан
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Тинчлик-осойишталик ҳар бир инсонга дахлдор бўлган ҳаётий заруратки, уни сақлаш шу юртда яшайдиган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи керак”.

Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи ҳамдир. Зотан, миллий хавфсизлигимиз – биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлигидир.

Ўзбекистон — мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз” мавзусида тадбир

Илм-фан
Жорий йилнинг 12 январь санасида  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” Марказида “Ўзбекистон — мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз” мавзусида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Майдонда «Шунқорлар»

Илм-фан

 
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мубосақаси ташкил этилди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида ЎзМУ Ҳарбий, Жисмоний тарбия кафедралари профессор-ўқитувчилари, Маънавият-маърифат маркази, Ҳаёт-фаолият хавфсизлиги, Тиббий тайёргарлик бўлимлари масъул ходимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти фаоллари, талабалар иштирок этдилар.

“XXI asr – intellektual avlod asri” shiori ostidagi ilmiy-amaliy konferensiya

Илм-фан
Joriy yilning 12-13 yanvar kunlari Toshkent shahrida “XXI asr – intellektual avlod asri” shiori ostida yosh olim va talabalarning respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi o‘tkazilishi rejalashtirilgan.
Konferensiyadan ko‘zlangan asosiy maqsad – fan va texnologiyalar modernizatsiyasi borasida amalga oshirilayotgan tub islohotlar samaradorligini oshirish, zamonaviy fan, ta’lim, texnika va texnologiyalarni puxta o‘zlashtirgan, murakkab va keng ko‘lamli vazifalarni hal etishga qodir bo‘lgan bilimli, yetuk yosh olimlarni tarbiyalashga ko‘maklashish, ular o‘rtasida hamkorlik muhitini rivojlantirish, ilmiy faoliyatini qo‘llab-quvvatlash va rag‘batlantirish, innovatsion g‘oya va ishlanmalarini amaliyotga tatbiq

O'zbekiston Mustaqil Vatanimiz, milliy armiyamiz faxru g'ururimiz

Илм-фан
Bugun O'zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining 25 yilligi hamda «Vatan himoyachilari kuni» munosabati bilan o'lkamizning har bir maskanida bayram tantanalari o'tkazilmoqda. Shulardan biri, joriy yilning 12 yanvar sanasida «Yoshlik» talabalar shaharchasi hududida joylashgan Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi huzuridagi «Ma'naviyat va ma'rifat» markazi, «Kamolot» yoshlar ijtimoiy harakati, Ziyo mahallasi Kengashi hamda ZiyoNET axborot ta'lim tarmog'i bilan hamkorlikda «O'zbekiston Mustaqil Vatanimiz, milliy armiyamiz faxru g'ururimiz!» mavzusida bayram dasturi tashkil qilindi. Unda shaharcha hududida joylashgan Toshkent davlat texnika universiteti xarbiy kafedrasi talaba-yoshlari, kursantlar, ofetserlar ishtirok etishdi.



“Эркин Воҳидов ижодида Ватан туйғуси” мавзуида маънавий-маърифий тадбир

Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2663-сон Қарори ижроси юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида жорий йилнинг 23 декабрь куни “Эркин Воҳидов ижодида Ватан туйғуси” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг  якуний босқичи

Илм-фан
 
2016 йил 16 декабрь куни “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги” доирасида “Истиқлол” саройида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг  якуний босқичи бўлиб ўтади.
     
  2016 йил 9 декабрда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати васийлик Кенгашининг 165-сонли мажлиси баёнига мувофиқ 12-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” ўтказилади. “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг якуний босқичи 16 декабрь куни муҳташам “Истиқлол” саройида  ўтказилади.

“Ёшлар ҳафталиги” доирасида “Тафаккур синовлари” танловининг республика босқичи

Илм-фан

2016 йил 13 декабрь соат 11-00да “Ёшлар ижод саройи”да “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” доирасида “Тафаккур синовлари” танловининг республика босқичи ўтказилди.
“Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг банди ижросини таъминлаш юзасидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Тафаккур синовлари” республика танловини ўтказиш вазифаси белгиланган.

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги”

Илм-фан
2016 йилнинг 12-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” доирасида Талабалар театр студиялари фестивали Ўзбекистон санъат ва маданият институтида ўтказилмоқда.

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи тез кунда

Илм-фан
 
 
 
 “Ўзбекистонда Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилагн қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови юқори савияда ўтказилмоқда.
2016 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг ярим финал беллашувлари Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудларда талаба-ёшларга жўшқинлик ва хушкайфият улашган ҳолда кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги видео-семинар

Илм-фан
 
Конституция ҳар бир инсон, фуқаронинг ҳуқуқий хулқ-атворини белгилаб беради. Уни билмай туриб, ҳуқуқий маданиятга эришиб бўлмайди. Шу маънода, Конституцияга садоқат Ватанга ва ўз халқига садоқатдир, десак, янглишмаймиз. Мамлакатимизда Асосий Қонунни ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бежиз эмас, албатта. Чунки, аслида ҳам, Конституция — барча қонунларнинг негизи бўлиб, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.

“Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” Республика кўрик-танловининг 3-якуний босқичи

Илм-фан
 
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сонли Қарори ҳамда Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2008 йил 3 июлдаги 07-26-48-сон йиғилиши баёни қарорининг 10-бандига асосан ҳар йили мамлакатимизда вазирлик, идора ва ташкилотлар тизимида “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” Республика кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

Диний экстремизм ва терроризм ва унинг салбий оқибатлари

Илм-фан
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Тинч­лик-осойишталик ҳар бир инсонга дахл­дор бўлган ҳаётий заруратки, уни сақлаш шу юртда яшайдиган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи керак”.
Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи ҳамдир. Зотан, миллий хавфсизлигимиз – биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлигидир.

Гиёҳвандлик - умр заволи

Илм-фан
 
Гиёҳвандлик айни вақтда бутун дунёни ташвишга солаётган глобал муаммо, кўплаб инсонлар умрига, соғлигига зомин бўлаётган, жамият тараққиётига хатарли таҳдид солаётган иллатлардан биридир. 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2016 йил октябрь-ноябрь ойлари давомида манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида Гиёҳвандлик ва унга қарши курашга қаратилган профилактик тадбирларини кўчайтириш ҳамда уларнинг бу борадаги тушунчаларини ошириш мақсадида Тошкент шаҳридаги барча олий таълим муассасаларида “Гиёҳвандлик моддалари ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини янада кўчайтириш тўғрисида”ги мавзуда бир қатор маърифий учрашувлар ўтказилиши белгиланган. Шу  мақсадда 2016 йилнинг 10, 11-12

Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловнинг якуний босқичи якунланди

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги “Ягонасан, муқаддас  Ватан!”   кўрик-танловини   ўтказиш    тўғрисида«ги  ПҚ-1091-сон қарори ҳамда “Ягонасан, муқаддас  Ватан!” кўрик-танлови Республика ташкилий қўмитаси мажлисининг 2016йил 23 июлдаги 57-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 август куни “Туркистон” санъат саройида кўрик-танловнинг Республика якуний босқичи ўтказилди.

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Илм-фан
Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг якуний босқичлари бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2009 йил 7 апрелда қабул қилинган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган ушбу танлов ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она-юртни мадҳ этувчи бадиий юксак қўшиқлар яратилишини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Иншо танлов ғолиблари аниқланди

Илм-фан
 
Талаба-ёшлар ўртасида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, уларни турли экстремистик оқимларга қўшилиб кетишининг олдини олиш, олий таълим муассасаларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва барқарор этиб

Спорт талаба уюшмасини ярим йиллик якунлари

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
            Олий  таълим муассасаларида оммавий спорт-соғломлаштириш ишлари ўқув-тарбия жараёнининг  муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Айниқса, кейинги йилларда спорт-соғломлаштириш ишларига талабаларнин маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг кучли ва таъсирчан воситаси сифатида қараш янада кучайиб, талаба-ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам ва мақсадли шуғулланишлари учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилган. Ушбу ўқув-йилида республикамизда 60 олий таълим муассасаси, 13 та уларнинг филиаллари ва 7 та халқаро ҳамкорликдаги олий таълим муассасаларининг филиаллари фаолият кўрсатди. Уларда жами 270 минг нафардан ортиқ талабалар ва 11 минг нафар магистрантлар таҳсил олдилар. Улар билан 822 та  турли