топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Welcome to Samarkand

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик


Халқимизнинг буюк шонли тарихини нечоғли ҳаётга тараннум этсак-да, унинг қадри бебаҳолиги олдидаги фарзларимизни тўлилигича узолмаймиз. Муқаддас тарихнинг исботи сифатида асрлар давомида виқор билан қад кўтариб яшаётган кўҳна Самарқанднинг гўзал таърифи тушмаган ўлка бўлмаса керак.

Бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” номли Дастури ишга туширилгани, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедраси мудири, доцент Иқбол Мелиқўзиев бошчилигида бир гуруҳ иқтидорли талаба-ёшлар кўҳна Самарқанд шаҳрига йўл олиб, “Welcome to Samarkand” видеоролигини суратга олишгани ҳақида хабар берган эдик. Эндиликда мазкур видеороликнинг профессионал даражадаги монтаж ишлари кетмоқда. Ижодкорлар томонидан кадрлардаги гўзал тасвирлар, Самарқанд бағрида қад кўтариб турган бебаҳо ёдгорликларнинг маназаралари акс этган, бутун жаҳонни лол қолдириб келаётган “Ҳайратлар бешиги” бетакрор санъат даражасида яратилади. Монтаж жараёнларида институтнинг малакали профессор-ўқитувчилари, тажрибали мутахассислар билан бир қаторда “Кинотелеоператорлик”, “Санъатда анимациявий ва мультимедиавий лойиҳалаш” таълим йўналишларида таҳсил олаётган иқтидорли талаба-ёшлар ўз маҳоратларини намоён этишмоқда.
Мазкур видео роликни томоша қилган ҳар қандай инсон кўҳна Самарқанднинг замон билан ҳамнафас муҳитига кириб, унинг табиий гўзаллигидан, асрий бебаҳолигидан, ҳали порлоқ келажак авлодларига қолажак маъанавий-маданий меросларидан баҳраманд бўлади. Ижодкорлар мазкур лойиҳа орқали юксак даражадаги операторлик маҳоратини намоён этишади.
Тез орада интиқиб кутилаётган “Welcome to Samarkand” видеоролиги тайёр бўлиб, халқимизга тақдим этилади. Биз эса ижодкорларга туганмас шижоат ва улкан зафарлар тилаймиз!
 
 
Достонбек Раҳматуллаев
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият
институти матбуот хизмати котиби
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.