создание топика, блога, фотосета или ссылки

Рейтинг
+114.96
avatar

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари

Подробнее ↓

Yoshlar orasida huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikni oldini olish

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
I.I.Yusupov
Toshkent to’qimachilik va yengil sanoat instituti
 
Joriy yilning 26 may kuni “Paxta sanoati texnologiyasi” fakulteti 3-talabalar turar joyida “Yoshlar orasida huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikni oldini olish” mavzusida davra suhbati bo‘lib o‘tdi.
Ushbu davra suhbatida

qachon talabalarga 35% lik kontraktni o'tkazib berasizlar???

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Законодательство
Assalomu alekum  hurmatli Yoshlar Ittifoqi hay'ati. men Toshkent islom universiteti talabasiman. Savolim shundan iboratki, Men 86% lik to'lov shartnomasiga ro'yhatim berilgan edi, lekin hali hanuz javob yuq, mayli kech bulsa ham tushsa buldi, lekin qachonlar tushishini aytib bersalaringiz yaxwiroq bulardi 

Ёш олимларнинг тадқиқотлари амалиётга жорий этилади

Законодательство
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ёшлар билан мулоқот: муаммо ва ечимлар” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва “Республика ёш олимлар Кенгаши” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур анжуманда Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонаси, БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) ва Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти”

O‘zMUda Janubiy Koreyalik professorlar va talabalar bilan hamkorlikda seminar-treninglar o‘tkazilmoqda

Законодательство
 Jamiyat taraqqiyotida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarining o‘rni beqiyos. 2017 yil 15-17 avgust kunlari Mirzo Ulug‘bek nomidagi O‘zbekiston Milliy universitetida Janubiy Koreyaning Big Data assotsiatsiyasi, Chungbuk universiteti va Bigdata Research institute bilan hamkorlikda “Big Data Applications and Services (BIGDAS2017)” (Ma’lumotlar ombori ilovasini tashkillashtirish va xizmat ko‘rsatish) mavzusiga bag‘ishlangan xalqaro konferensiya o‘tkazilgan edi.

O’zbekistonda ilk bor innovatsion lug’at – 1 oyda 5000 ta so’z yodlash imkoniyati

Законодательство
Hozirda chet tillariga bo’lgan qiziqish kundan-kun ortib bormoqda. Har yili yangidan-yangi chet tilini o’rganish jarayonini takomillashtirish bo’yicha turli metodlar va texnikalar ishlab chiqilmoqda. Yaqinda o’zbek yoshlari tomonidan chet tilini tez o’rganish bo’yicha maxsus dastur ishlab chiqildi.
Ushbu metod til o’rganuvchining vaqtini qisqartirib, eng katta muammolardan biri hisoblangan so’z yodlash masalasini ancha osonlashtirib beradi. Statistik ma’lumotlariga ko’ra til organuvchining 90% vaqti yangi so’zlarni esda qoldirishga ketadi. Odatda, standard ravishda o’quvchilar 1 soatda 20-30taga yaqin so’z yodlay olishadi. Ebengaus gipotezasiga kora, ushbu yodlangan sozlardan 1 hafta o’tgach

Imtihonsiz nostrifikatsiya qilinadigan OTMlarning yangi ro‘yxati tasdiqlandi

Законодательство
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi va Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi qo‘shma qaroriga asosan xalqaro tan olingan tashkilotlarning oliy ta’lim muassasalari reytingida birinchi 500 talik ro‘yxatiga kiritilgan ta’lim muassasalarining yangilangan ro‘yxati tasdiqlandi. Ro‘yxat 3 ta yirik xalqaro reytinglar asosida ishlab chiqilgan. Ular quyidagilar:
 
 

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Законодательство
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 
 

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш, таълимнинг юқори сифатини таъминлашда давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, шунингдек, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Законодательство
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
 

Улуғ аллома Муҳаммад ал-Хоразмийнинг буюк ва бебаҳо меросини қадрлаш, уни ёш авлод онгига чуқур сингдириш, ўқувчиларнинг аниқ фанларнинг юксак марраларини забт этишига кўмаклашиш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги иқтидорларини аниқлаш ҳамда қобилиятларини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 

Ёшлар – келажак бунёдкори

Законодательство
Пойтахтимизда шу шиор остида уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларда натижадорликка эришишнинг илмий-амалий масалаларига бағишланган республика конференцияси иш бошлади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Бош прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлари масъул ходимлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар, турли соҳа мутахассислари, уюшмаган ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ёш мутахассислар форуми

Законодательство
"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон нефть-газ ва геология ходимлари республика касаба уюшмалари кенгаши томонидан «Баркамол ёш мутахассис – қудратли юрт таянчи» мавзусида ёш мутахассислар форуми ўтказилди.

«Барқарор ривожланиш мақсадларида энг яхши ёшлар ташаббуси» ғолиблари аниқланди

Законодательство
Мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Барқарор ривожланиш мақсадларида энг яхши ёшлар ташаббуси» кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Пойтахтимизда ана шу кўрик-танловнинг якуний натижалари ҳамда ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ёшлар ҳуқуқий саводхонлигини оширишнинг долзарблиги ва аҳамияти

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Законодательство
Барчамизга маълумки, бугунги кунда ёшларимизнинг ҳуқуқий билимини ўстиришга бўлган эътибор янада ошган, чунки айнан жамиятнинг ҳуқуқий маданияти  ҳуқуқий давлат қуришда, фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.Каримовнинг миллий маънавий тикланиш концепсияси

“Камалак” жамоаси – ғолиб

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Законодательство
Сирдарёда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, турли спорт мусобақалари ташкил этиш орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Олтин давр остонасида

Законодательство
Президентимизнинг жорий йил 5 майдаги «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарори асосида Бухоро давлат тиббиёт институтида абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда.

Бу йилги қабул режасига кўра, олий ўқув юртининг даволаш, тиббий педагогика, стоматология, педиатрия, олий ҳамширалик иши факультетларига жами 260 талаба ўқишга қабул қилинади.

Оқ йўл, битирувчилар!

Законодательство
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида битирувчиларга мутахассислик дипломларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ва нодавлат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талабалар, битирувчи ёшларнинг ота-оналари иштирок этди.
Институт ректори С.Юнусов ва бошқалар мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш борасидаги ишлар иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларини юксак интеллектуал салоҳиятга эга малакали мутахассислар билан таъминлашдек улуғ мақсадларга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Китобсевар ёшлар

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Законодательство
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ёшларда китобхонлик кўламини янада кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда.