топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+114.96
avatar

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари

Батафсил

Амалий санъат дурдоналари – халқимиз мероси

Қонунчилик
Ўзбегим дўпписи. Ундаги камалак мисол сержило ва мукаммал нақшлар баҳор, гўзаллик ва нафосатдан сўзлайди, суратлардаги чуқур рамзий маъноларда халқимиз руҳиятининг гўзал бир бўлаги, ғурури яшаётганга ўхшайди.

 
 

Баҳор рассомлар нигоҳида

Қонунчилик
 
  Баҳор, яшариш ва янгиланиш айёми, она-табиатнинг уйғониш фасли мусаввирлар учун битмас-туганмас илҳом, самарали ижод манбаидир. Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида ташкил этилган «Наврўз – 2017» номли бадиий кўргазмада ана шу жиҳатлар яна бир карра ўз ифодасини топган.
 

Гўзал юртни асарларимда ифода этиш менинг бурчим

Қонунчилик
Мамлакатимизда истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, имконият ва салоҳиятини тўлақонли юзага чиқаришига кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Турли кўрик-танлов, санъат ва спорт фестиваллари ўтказилаётир.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун танлов ҳам маданият, санъат, спорт, таълим ва адабиёт йўналишлари бўйича юзлаб ёш иқтидор соҳибаларини кашф этди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 мартдаги қарорига мувофиқ Фарғона давлат университети 1-курс талабаси Муштарийбегим Қурбонова ҳам Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари сафига қўшилди.

Фарғона шаҳрида туғилган Муштарийбегим болалигидан илмга чанқоқлиги, қизиқувчанлиги ва қатъиятлилиги билан тенгдошларидан ажралиб турарди. Турли тадбирлар, байрам ва семинарларда фаол

Шарқ санъати истиқболлари

Қонунчилик
Нилуфар Аминжонова Республика дизайн коллежининг учинчи курс ўқувчиси. Миллий қадриятлар ва анъаналаримизни чизмаларда тасвирлаш унинг жону дили. Ёш иқтидор эгасининг манзара, портрет ёки натюрморт жанридаги асарларида миллийлигимиз сингдирилганини кўриш мумкин.

 
 

Мамлакатимизда "Баҳор нафаси" халқаро санъат фестивали бошланди

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ҳар бир халқнинг миллий қиёфасини танитишда, унинг ижодий салоҳияти, бой ва бетакрор маънавий бойлигини бўй-басти билан намоён этишда миллий санъатнинг ўрни беқиёсдир. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан асос солинган миллий маданиятимиз ва санъатимизни янада равнақ топтириш, ижод аҳлининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароит ва имкониятларни яратиш, улғайиб келаётган авлодни ёшликдан санъатнинг мафтункор оламига ошно этиш борасидаги эзгу ташаббуслар бугун изчил давом эттирилмоқда.

Баркамол авлод тарбияси йўлида

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори болаларни мактаб таълимига тайёрлаш ва қамраб олиш даражасини тубдан яхшилашга хизмат қилмоқда.

Музейлар – халқ бойлиги

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Мамлакатимизда музейлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, музейшунослик ишини давр руҳи билан ҳамқадам ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Музейлар фаолияти тўғрисида»ги қонуни соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ёшлар тарбиясида музейларнинг ўрни

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг бугунги кундаги истиқболи

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотиралари тўғрисида гапирар эканмиз, уларнинг биз ёшлар учун қилган ишлари, бизга қаратилган эътиборлари, яратиб берган шарт-шароитлари доимо юксак бўлган. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига

Ҳунарли хор бўлмас

Қонунчилик
Комила болалигидан дизайнерлик касбига қизиқади. Аёллар, болалар учун мўлжалланган либосларнинг эскизларини тайёрлаш унинг учун қийин эмас. Фарзандининг бу қобилиятини сезган онаси унга Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежида ўқишни маслаҳат берди.

Дўстлик кечаси

Қонунчилик
«Истиқлол» санъат саройида 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган маданий дастур бўлиб ўтди. 

Мазкур дўстлик ва санъат кечаси Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши, Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Байналмилал маданият маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Юқори малакали мутахассислар тайёрланмоқда

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
… Устунлар таянчини ўрнатгач, мутахассислар оптик толали кабелларни монтаж қила бошлайди. Атиги тўрт соат давомида усталар бир неча километр узунликдаги мана шундай кабелларни улаши лозим. Кабель монтажчиси Мирвали Қосимов кабеллар орқали сигнал ўтишига ҳеч нарса халал бермаслиги учун уларнинг аниқ ва мукаммал уланишини синчковлик билан кузатмоқда. У Тошкент телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежида замонавий маълумот узатиш тизимлари ва коммуникациялар бўйича эгаллаган билимини усталик билан амалиётда қўлламоқда. 

Иқтидорли ёшлар – юрт истиқболи

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Иззатбек мактабдаги машғулотлардан сўнг интернет-клубларга тез-тез қатнашни одат қилди. Уни турли ўйинлар эмас, компьютер тузилиши қизиқтирар эди. Бундан хабар топган ота-онаси унга компьютер олиб беришга қарор қилди. Ўғлини информатика фани тўгарагига берди... 

Ёшлар ҳафталиги доирасида қисқа метражли фильмлар намойиши

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
 
Ҳафталик доирасида кинематография соҳасида ёш истеъдодларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва кенг жамоатчиликка танитиш, ёш ижодкорларнинг малакасини ошириш, катта экранларда ўз ижодини намойиш этишга йўл очиб бериш мақсадида “PROlogue” – ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари фестивали бўлиб ўтди. 

“Зулфия” мукофоти ортидаги...

Қонунчилик
Бундан икки ҳафта муқаддам интернет сайтларида “Зулфия мукофоти: биз кимни алдаяпмиз?” номли мақола эълон қилинган ва бу мақола ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлган эди. “Зарафшон” газетасида ҳам шу мавзуда нашр бош муҳаррири Фармон Тошевнинг Исомиддин Пўлатов билан ҳаммуаллифдаги мақоласи эълон қилинибди. Мақолада давлат мукофотининг номзодларига қўйиладиган талаблар, тақдим этилган ишларни кўриб чиқишдаги камчиликлар, шунингдек, талабгорларнинг мукофотга муносабати таҳлил ва танқид қилинади.

Узбекистан отменяет визы для туристов из 27 стран

Қонунчилик

С 1 апреля 2017 года Узбекистан отменяет визы для туристов из 15 стран и туристов старше 55 лет из 12 стран. С 2018 года будут введены электронные визы.

Вчера, 18:28   Экономика  
С 1 апреля 2017 года Узбекистан отменяет визовый режим для граждан Австралии, Австрии, Великобритании, Германии,

Ўқувчиларнинг севимли тармоғи

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони 11 миллиондан ошди. Таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжини ҳар томонлама қондириш, интернет тармоғининг миллий сегментида таълим ва билим берадиган ахборот ресурсларини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ZiyoNET таълим тармоғи бугун чин маънода ўқувчиларнинг севимли порталига айланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига биноан ишлаб чиқилган ZiyoNET таълим тармоғи мамлакатимизда ўн икки мингга яқин таълим муассасасини миллий сигментга бирлаштирган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги «ZiyoNET таълим ахборот тармоғини янада

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари демократик, ҳуқуқий давлат қуришнинг бош ғояси

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
 
Демократик ҳуқуқий давлатлар олдида турган энг асосий вазифа — инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва уни амалга ошириш учун шарт-шароитларни яратишдан иборатдир. Ўзбекистон ҳам демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлидан борар экан, мамлакатда яшовчи кишиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Жамоатчилик назорати мамлакат тараққиётининг асоси

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
 
Ўзбекистонда давлат мустақиллиги қўлга киритилгандан сўнг, мамлакатда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш олий мақсад қилиб қўйилди. Ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгиларидан бири эса, жамият ва давлат ҳаётида қонун устуворлигининг сўзсиз тан олиниши, жамият аъзолари ўртасида юзага келадиган барча муносабатларда қонунларга бўлган ҳурматнинг мавжудлиги алоҳида аҳамият касб этади. Шу сабабдан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси 2-қисмида “Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”, деб қатъий белгилаб қўйилган. Шундай экан, жамоатчилик назорати институтининг қонун ҳужжатлари орқали мустаҳкамлаб қўйилиши ҳар жиҳатдан муҳим аҳамият касб

“Ҳуқуқларимиз қонун ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати

Қонунчилик
ЎзМТДП ”Ёшлик” талабалар шаҳарчаси кенгаши, “Камолот”  ЁИҲ  “Ёшлик”  талабалар  шаҳарчаси Етакчилар Кенгаши ҳамкорлигида  жорий  йилнинг 28 октябрь куни  Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2016 йил 21 октябрдаги 10/150-сонли топшириғида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва қарорларни, Президент фармонлари ва қарорларини ҳамда ҳукумат қарорларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида туман Кенгашининг мулоқот ва учрашувларида ёшларга тарғибот ишларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партияси  “Ёшлик”  талабалар шаҳарчаси  Кенгаши  билан  ҳамкорликда   Тошкент хизмат кўрсатиш ва сервис

“Ўзбекистон келажаги-биз ёшлармиз!” мавзусида давра суҳбати

Қонунчилик
Ўзбекистон МТДП “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси кенгаши,“Камолот”  ЁИҲ  “Ёшлик” талабалар  шаҳарчаси Етакчилар Кенгаши  ҳамкорлигида  ишлаб чиқилган қўшма  дастур ва режага биноан, 2016 йил  14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон  Республикаси  қонуни мазмун-моҳиятини “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олувчи  талаба ва ўқувчи-ёшлар онгига чуқур сингдириш, ушбу қонунда ёшлар манфаатлари кафолатланганлигини тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида “Ўзбекистон келажаги-биз ёшлармиз!” мавзусида Тошкент давлат техника университети қошидаги “Комьпютер