топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Нима учун организмга кўпроқ кальций керак?

Соғлом бола йили: Ёш оналар мактаби
Саломатлик
Кальций инсон организмига ниҳоятда зарур: У нерв системаси бўйича сигнал ўтиши, мушаклар таранглашиши ва қисқаришига жавобгар, қон ивишида иштирок этади, ҳужайраларнинг бир-бири билан бирикишида қатнашади, овқат ҳазм қилиш жараёнида, нерв ва чиқиндиларни чиқариш жараёнида, иммунитетга ва уларнинг қайта тикланишига катта таъсир кўрсатади.

 Кальций етишмовчилиги оқибатида...
Суяклар, тишлар ва томирлар нозиклашиб боради, синишга мойил бўлади
Тирноқлар, сочлар синувчан, нурсиз ва жонсиз бўлиб қолади
Организмда туклар(қош, киприк, соч ва танадаги) тўкилишига олиб келади
Чақалоқларда тишлар ривожланиши сусаяди.
Томир тортишиши кузатилади
 Статистик маълумотлар нима дейди?
Аёл киши ҳомила ривожланиши ва туғиш вақтида тахминан 30000 мг гача кальций йўқотади.Она болани бир марта эмизишда ўзининг организмидан 300 мг гача кальций йўқотади.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, кальцийга бой пархез айниқса сут маҳсулотлари, инсон танаси оғриғини бир маромдалигини таъминлаб, шу билан биргаликда организмга умумий ёғ миқдорини камайтириши мумкин.
Юқори қон босими жаҳон бўйича асосий юрак хасталиги ўлимига сабабчи бўлади. У ҳомиладорлик даврида ҳам хавфли. Сут маҳсулотларидаги кальций ва ёғ миқдори кам бўлган парҳез биргаликда қон босимини керакли даражада тутиб туради.
 Соғлом овқатланиш — кальцийга ечим топиш демакдир
Уй шароитида асосий кальций манбаи бу сут маҳсулотлари: сут, қатиқ, бринза, пишлоқ, йогурт. Балиқ ва балиқ маҳсулотлари ва катта баргли яшил сабзавотлар( масалан салат барги ёки карам) яна бир кальций таркибга эга бой озуқалардир. Лекин айрим инсон мазкур маҳсулотлардан доимий истеъмолда эканликларига қарамай кальций етишмовчилигидан шикоят қиладилар. Бунинг сабаби нимада? Йўли осон, организмга кальций бутунлай сингиши учун витамин Д зарур.Улар биргаликда танаввул этилса мақсадга мувофиқдир.
 Бир кунда қанча миқдорда кальцийга эҳтиёж сезамиз?
10 ёшдан 13 ёшгача 1000 мг
13 ёшдан 16 ёшгача 1200 мг
16 ёшдан 20 ёшгача 1000 мг
20 ёшдан 55 ёшгача 800 мг дан 1000 мг гача
55 ёшдан юқори 1200 мг
Ҳомиладор ва эмизикли
Оналар 1500 мг дан 2000 мг гача
Климакс давридаги аёллар 1400 мг
 Газли ичимликларни истеъмол қилмаслик зарур.Улар таркибидаги фосфор организмдаги кальций миқдорини камайтириб юборади.
 Маҳсулотларда кальций миқдори(100 гр маҳсулотда мг)
 Сут маҳсулотлари:
Йогурт  200
Сут 3 фоизли  100
Сут 1 фоизли  120
Сметана  90 
Творог  95                        Балиқ
 Сардина ёғда   420
Пиширилган денгиз маҳсулотлари   110
Балиқ(қовурилган)   20
Сельдь(янги тутилган)    50
                   Пишлоқлар
 Эритилган пишлоқ    300
Қаттиқ пишлоқ    600                        Тухум
Бир дона    27
 
                Мева ва сабзавотлар
Карам    210
Қуритилган мевалар   80
   40
Банан    26
Помидор ва бодринг   10
                    Гўшт
 Гўшт (ўрта ёғли)   10
 Дилноза ЖЎРАЕВА
 

0 изоҳ

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.