топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Янги йилда уйимизни қандай безатамиз?

Блог им. mumtoz

Кириб келаётган 2016 йил дунё бўйича «Оловли Маймун» номи билан эътироф қилиниб,  арча ўйинчоқлари, безаклар ва байрам дастурхонида ёрқин, кўзни қамаштирувчи ранглар уйғунлиги акс этиши айтилмоқда. Бордию байрамга тайёргарликни эндигина бошлаётган бўлсангиз, саҳифамиз маслаҳатлари асқотишига ишонамиз.
Арча безатамиз!
Байрам «маликаси» бу йил бор чиройида намоён бўлиши лозим. Маймун йилиги мос тарзда арча ўйинчоқларининг қизил, ялтироқ, тўқ пушти ва оловранглиларини танлаймиз. Зарлар ҳам товланувчи ялтироқ шокилдаларга бой бўлсин. Яқинларингиз учун байрам совғасини арча ўйинчоқлари орасига яшириб қўйишингиз мумкин. Шоколад, конфет ва мармеладларнинг осилма иплиларини танлаб, улардан ҳам арча безаги  сифатида фойдаланинг. Ҳа-я, сал қолса унутай дебмиз, бу йил сунъий арчанинг оқ ва қизил барглилари урф бўлган. Хамёнингизга оғирлиқ қилмаса, сотиб олишингиз мумкин.
Шарларни бўяймиз!
Бу йилги байрамда оддий шарлардан фойдаланмаймиз. Аниқроғи рангли шарларни камайтириб, кўпроқ тилла ранглиларини кўпайтирамиз. Бордию тайёр ялтироқ шарлардан харид қилмаган бўлсангиз, қўлингизда бор тўпламдаги оқ ранглиларини ажратиб олинг-да, ялтироқ бўёқ ёки товланувчи соч лакидан сепиб ишлов беринг. Шиширилган шарларни хона бурчаклари, зина ушлагичларига илиб чиқишингиз мумкин.
(алоҳида)
Рангли шарларга узун тасмаларни боғлаб, уларга тўлқинсимон шакл беринг. Сўнг шифтга илиб чиқинг. 40-50 та шар билан жуда ажойиб кўриниш ҳосил бўлади.
Чамбаракларга нима дейсиз?
Байрам  совғалари сотилаётган расталарни айлансангиз, қизил ва тилларанг арча ўйинчоқлари билан безатилган чамбаракларни кўрасиз. Бундай чамбаракларни эшикнинг кириш қисми ёки эшикнинг олди тарафига илиб қўйишингиз мумкин.
Романтик кайфият истасангиз...
Арчали кичик ҳалқаларнинг бир нечтасини жовон ёки байрам дастурхоннинг ўртасига жойлаштиринг. Сўнг халқа ичига қизил рангли шамларни қўйиб чиқинг. Соат  миллари 00:00 га яқинлашганида чироқни ўчириб, шамларни ёқиб қўясиз. Сеҳрли оқшом ва  романтик кайфият!
Болалар хонасини унутмадингиз-а?
Оддий оқ қоғоздан қорпарчалар қирқиб олинг-да, болалар хонасининг дераза ва деворларини безатинг. Хоҳласангиз бир нечта қорпарчани тасмага боғлаб, қандилга илиб қўйишингиз мумкин. Бу ҳам жуда чиройли кўринади.
Қизил, яшил, сариқ...
Уй дизайнини тугатганингиздан сўнг ҳовли (агар кўп қаватли уйда яшасангиз поьезд ёки уйнинг олд қисми) га ўтинг. Узунлиги 4-6 метрлик рангли чироқлар ёрдамида ҳовлидаги дарахтларни безатинг. Тунда чироқларни ишга туширсангиз эртакона манзарани кўрасиз.
манба
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.