топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+27.91
avatar

Миллий армиямиз-ғуруримиз

Батафсил

Ҳарбий унвонлар ҳақида нималарни биласиз?

Миллий армиямиз-ғуруримиз

Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига бўлинади.Офицерлар таркиби кичик офицерлар, катта офицерлар ва генераллар таркибига бўлинади.Ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурга тегишли ҳарбий унвон берилади. Қуролли Кучлардаги ҳарбий унвонлар қўшин унвонлари ва кема таркибидаги унвонларга бўлинади.


Milliy armiyamiz – g‘ururimiz

Миллий армиямиз-ғуруримиз
Prezidentimizning 2014-yil 9-dekabrda qabul qilingan Vatan himoyachilari kunini nishonlashga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish to‘g‘risidagi farmoyishi hamda ommaviy vatanparvarlik tadbirlari oyligi doirasida Andijon viloyatida ham turli tadbir va uchrashuvlar o‘tkazilmoqda.
Ana shunday tadbirlardan biri O‘zbekiston mudofaasiga ko‘maklashuvchi “Vatanparvar” tashkilotining Andijon birlashgan texnika maktabida bo‘lib o‘tdi. 

Harbiy xizmatdan kimlar ozod qilinadi? (davomi)

Миллий армиямиз-ғуруримиз

“Umumiy harbiy majburiyat va harbiy xizmat to`g`risida”gi qonunning 22-moddasida esa muddatli harbiy xizmatga hamda safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatga chaqirilishdan ozod etish hollari ko`rsatilgan. Unga ko`ra:


Tinchlik davrida muddatli harbiy xizmatga hamda safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatga chaqirilishdan quyidagilar ozod etiladilar:


1) salomatligiga ko`ra harbiy xizmatga yaroqsiz deb topilgan chaqiriluvchilar;


2) yaqin qarindoshlaridan biri (aka-ukasi, opa-singlisi) harbiy xizmatni o`tash vaqtida halok bo`lgan yoki vafot etgan chaqiriluvchilar;


3) ro`yxatdan o`tgan diniy tashkilotlardan birida diniy rutba egasi bo`lgan chaqiriluvchilar.


Ushbu moddaning 2-bandida ko`rsatilgan shaxslar o`z roziliklari bilan harbiy xizmatga chaqirilishlari mumkin.


Jinoiy javobgarlikka tortilgan, shuningdek, sudlanganlik holati tugallanmagan yoki sudlanganligi


olib tashlanmagan fuqarolar harbiy xizmatga chaqirilmaydilar.


Harbiy xizmatdan kimlar ozod qilinadi?

Миллий армиямиз-ғуруримиз

Bir oylik harbiy xizmat safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmat deyiladi. O`zbekiston Respublikasining “Umumiy harbiy majburiyat va harbiy xizmat to`g`risida”gi qonunining 19-moddasida fuqarolarning muddatli harbiy xizmatga hamda safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatga chaqirilishi tartibi ko`rsatilgan. Unda quyidagilar belgilangan:


Fuqarolarning muddatli harbiy xizmatga hamda safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatga chaqirilishi O`zbekiston Respublikasi Prezidentining qaroriga asosan yiliga bir marta – fevral-mart oylarida o`tkaziladi.


O`zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori chaqiruv boshlanishiga kamida bir oy qolganida ommaviy axborot vositalarida e’lon qilinadi.


Mamlakatimiz tinchligi va barqarorligining huquqiy asosi

Миллий армиямиз-ғуруримиз

1992-yil 14-yanvar kuni davlatimiz rahbarining mamlakatimiz hududidagi barcha harbiy qism va muassasalarni O‘zbekiston Respublikasi yurisdiksiyasiga o‘tkazishga oid qarori qabul qilindi. Shu kuni milliy armiyamizga asos solindi. 1993-yildan buyon bu kun mamlakatimizda Vatan himoyachilari kuni sifatida keng nishonlanmoqda.


Служба в армии Узбекистана открывает перспективы

Миллий армиямиз-ғуруримиз

В Узбекистане издан указ о сокращении числа призывов на военную службу с двух до одного раза в год. Из-за благоприятной демографической и сложной социально-экономической ситуации призывников больше, чем необходимо армии.20 ноября в Узбекистане издан указ президента страны «О мерах по совершенствованию условий прохождения гражданами срочной военной службы в Вооруженных Силах Республики Узбекистан». Согласно этому документу, теперь призыв на военную службу будет происходить не два раза в год, как прежде, а один раз — в феврале-марте. Увольнять в запас юношей будут в марте-апреле.


Ватан ҳимояси-муқаддас бурч

Миллий армиямиз-ғуруримиз

Фарғона ВХТБ умумтаълим мактабларида ўтган тадбирлар ҳақида


 


У.Қ.Мақсудов, Фарғона ВПКҚТМОИ


“Мактабгача ва бошланғич таълим”


кафедраси ўқитувчиси


 



Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, ҳарбий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, йигитларни ҳарбий хизматга тантанали кузатиш ва кутиб олиш мустақиллик йилларида яхши анъанага айланди. Ҳарбий хизмат ёшларимизни маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол вояга етказадиган ҳаёт мактабига айлангани мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасини яққол намоён этмоқда.


Демак, ҳарбий бўлишни истовчи ёшлар сафи йил сайин кенгайиб бормоқда. Муҳими, уларнинг орзулари амалга ошмоқда. Ёшлар ҳарбий касбга катта ҳавас ва қизиқиш билан қарашмоқда. Бу оддий қизиқиш эмас, улардаги ватанпарварлик туйғусининг юксаклиги ҳамда Ватан тинчлиги ва дахлсизлиги учун ўзларини масъул деб билишларининг ифодасидир.


Ислом Каримов “Миллий армиямиз – мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир” номли асарида таъкидлаганидек, Ватан ҳимоячилари кунини фақат ҳарбий хизматчилар эмас, айни вақтда армия сафларида ўз бурчини ўтаб қайтган ватандошларимиз ва эртага хизматга борадиган минг-минглаб навқирон фарзандларимизнинг қутлуғ байрами деб қабул қилишимиз, уни энг улуғ ва энг азиз айём – Мустақиллик байрами сингари юксак даражада нишонлашимиз лозим.   


 


Настоящий праздник для мужчин

Миллий армиямиз-ғуруримиз

Центр UZINFOCOM и его подразделение ZiyoNET были соорганизаторами праздника, посвященного Дню защитников Родины, и прошедшему 15 января в школе № 324 Ташкента.



Праздничная программа началась с приветственного слова директоры школы, а затем и самих виновников торжества, военнослужащих майора Ш. Бекбулова и  подполковника У. Турсунова.



324-мактабда "Мардлар қўриқлайди Ватанни" мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Миллий армиямиз-ғуруримиз


Юртимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Бу бежиз эмас, албатта. Сизу бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчини сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.


 


 Йилдан йилга чирой очиб, кўркамлашиб бораётган она диёримизда осойишталик, фаровонлик ҳукм сурмоқда. Осмонимиз мусаффолиги, халқимиз тинчлигини таъминлашда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг ўрни беқиёс. Давлатимиз томонидан соҳага қаратилаётган катта эътибор, яратиб берилаётган имкониятлар юрагида ўти бор жасур ўғлонларни руҳлантириш билан бирга уларга мадад беради ва ишонч бағишлайди.



The successors of brave ancestors

Миллий армиямиз-ғуруримиз


Birthplace — what a deep meaning this word contains. For every person it means different things — something private, special and more important. Thinking about  home, we think on  the great, beautiful country, where we  were born. The concept of homeland associates with a complex and interesting, rich and sometimes tragic history of  the native land. We feel proud because we are part of this country, part of this great world.


 


Army is associated primarily with homeland defenders of the fatherland, the soldiers' everyday life .Today, on the Day of Defenders of the Motherland and the 22 th anniversary of the army  forces in the country the celebrations held. One of these celebrations took place on 13 January this year in the center «Ma'naviyat va Marifat» on the theme: «Azhdodlar Jasorat vorislari!». It was attended by students of the military department TSTU, cadets, officers, and members of the group «Ogoh posbonlari».


 



“Ватанга қасамёд” ҳайкали пойида

Миллий армиямиз-ғуруримиз

Она деган сўзга егиздир Ватан


Она дуосидан қутлуғроқ не бор.


Темурий қалбида мехр жўшаркан ,


Зако кўзи билан қарайди Меъмор


 


Рамзий тимсолларда ибрат мужассам ,


Бир лаҳза ўзлигим кўргандек бўлдим .


Муқаддас меҳробдан боқаркан онам,


Пойида тиз чўкиб тургандек бўлдим.


 


Ҳеч кимга ҳеч қачон бўлмагай қарам,


Она юрт қошида тиз чўккан ўғлон.


Енг улуғ қасам бу—онага қасам,


Енг буюк қасам бу—юртга бегумон!


 


Гохо жон койитгинг келмайди зинхор,


Ризқи рўз, тинчликка йўқдек ниҳоя,


Аммо човути шай калхатлар ҳам бор,


Неки азиз, бўлса, шартдир ҳимоя!


 


Юртдошим, ҳайкални айлаб зиёрат,


Рухингни мардликка ўргатгил сен ҳам.


Ватанга қасамёд қилгил ва абад,


Уни юрагинга ўрнатгил сен ҳам!


 


Иқбол Мирзо


 


 

БАЙРАМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Миллий армиямиз-ғуруримиз

Ўзбекистон мард ўғлонлари,


Баҳодирлар, паҳлавонлари,


Тинчлигимиз чин посбонлари,


Байрамингиз бўлсин муборак!


 


Қайда бўлманг, ерми, осмонда,


Тоғми, дала, чўл, биёбонда,


Бу муқаддас она маконда,


Байрамингиз бўлсин муборак!


 


Ватан ишқи кўнглингиздадир,


Юрт тақдири қўлингиздадир,


Нигоҳимиз йўлингиздадир,


Байрамингиз бўлсин муборак!


 


Сизга таҳсин, ботир йигитлар!


Оловюрак, нодир йигитлар!


Кўкси қалқон, чайир йигитлар,


Байрамингиз бўлсин муборак!


 


Искандар РАҲМОН,


Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш


“Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгаши ҳузуридаги


“Ёшлар билан ишлаш гуруҳи” раҳбари,


Қуролли Кучлар фахрийси.

ЭЙ, ПОСБОНЛАР, БЎЛИНГ САЛОМАТ!

Миллий армиямиз-ғуруримиз

Ўзбекистон марду-майдони,


Сарҳадларнинг сергак посбони,


Тинчлигимиз пўлат қалқони,


Эй, посбонлар, бўлинг саломат,


Мард ўғлонлар, Сизга бахт, омад!


 


Нақарот:


 


Саждагоҳим – Ватаним деган,


Қиблагоҳим – Ватаним деган,


Унга фидо жон-таним деган,


Эй, посбонлар, бўлинг саломат,


Мард ўғлонлар, Сизга бахт, омад!


 


Армиямиз кучи-қудрати,


Ватанимиз шони-шуҳрати,


Юрт тинчлиги ўйи-нияти,


Эй, посбонлар, бўлинг саломат,


Мард ўғлонлар, Сизга бахт, омад!


 


Ўзбекистон – мардлар макони,


Бордир Олий Бош Қўмондони,


Мусаффодир.

ҚАСАМЁД

Миллий армиямиз-ғуруримиз

Биз тинчлик истаймиз жумла жаҳонга,


Мустақил юртимиз Ўзбекистонга!


Бу йўлда аждодлар руҳи бизга ёр,


Ҳамиша байроқдор, улуғ мададкор!


 


Йўлимиз тўғридир, қайтиш йўқ асло,


Қасд қилган боридан бўлур мосуво!


Ёвларни янчишга тайёр посбонмиз,


Сафлари мустаҳкам, пўлат қалқонмиз!


 


Эй, Она-халқимиз, дунё коинот,


Эшитинг элатлар, бани одамзод:


Она-юрт, маконда тинчлик сақлашга


Биз қасам ичамиз, қасам, қасамёд!

ЎЗБЕКИСТОН АСКАРЛАРИМИЗ!

Миллий армиямиз-ғуруримиз

Ташлаб дадил, мардона қадам,


Биз майдондан ўтамиз шаҳдам.


Еру осмон келар ларзага,


Қўшиқ бизга жўровоз, ҳамдам.


 


Нақарот:


Амир Темур авлодларимиз,


Озод юртнинг Фарҳодларимиз!


Ўзбекистон аскарларимиз!


Ёш, навқирон лашкарларимиз!


Ўзбекистон аскарларимиз!


 


Қўлимизга тутганмиз қурол,


Бурчимизни ўтаймиз ҳалол!


Кўкрагимиз қалқон ҳамиша,


Диёримиз кўрмагай завол!


 


Нақарот.


 


Ватан – иймон, Ватан – жонимиз,


Сарҳадлари мард посбонимиз!


Эл яшасин тинч ва осуда,


Мусаффодир юрт, осмонимиз!

ОНА ЮРТ ТАРОНАСИ

Миллий армиямиз-ғуруримиз

Оламда бир юрт бор, ягона танҳо,


Юракка бир умр яқин, ошино.


Қадрдон гўшаси бебаҳо, тилло,


Жонажон тупроғи кўзга тўтиё.


 


Нақарот:


Бу – озод Ватандир, жаннат макондир,


Бу – обод Ватандир, Ўзбекистондир!


Фарзандинг эканмиз, Ватан-Онажон,


Кўксимиз сен учун пўлат қалқондир!


 


Оламда бир юрт бор, ойдек жамоли,


Байроғи ҳилпирар ҳурлик тимсоли.


Тинчлик, бахт-саодат эзгу аъмоли


Эртаси порлоқдир, нурли иқболи.