топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон "VETERAN" жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси томонидан ўтказилаётган тадбирлар ва концерт дастурлари

Ватанпарвар
Маданият ва маърифат

Ўзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси томонидан Тошкент шаҳар мактабларининг ҳаммасида режа асосида фахрий ва ёшларни жалб этиш мақсадида Бирлашма қошида «VATANPARVAR  VIDOYILAR» бадиий ансамбли томонидан тайёрланган ватанпарварлик ва миллий ғурур руҳидаги концерт дастури намойиш этиб келинмоқда.
Бугунгача мазкур Бирлашма томонидан Учтепа туманининг 312, 203 ва 81-умумтаълим мактабларида дастур намойиш этилди.Тадбир жуда кўтаринки руҳда ташкил этилди. Унда «TURON PATRIOT» нодавлат таълим муассасаси Бош директори, Қуролли Кучлар фахрийлари, захирадиги полковник ва подполковниклар иштирок этишди ва ўз таассуротларини ёшларга сўзлаб бердилар.

Ўзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Афғон урушида ва мустақил Ватанимиз сарҳадларини ҳимоялашда қатнашган 60000 дан ортиқ жангчи-фахрийларни, ҳалок бўлган жангчиларнинг оила -аъзоларини ва уруш ногиронларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида катта амалий тажрибага эгадир.

Унинг Марказий девони, ҳудудий бўлимлари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бағишланган олти лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг грантини олишга сазовор бўлган.

Бу соҳадаги ишларнинг самараси ва таъсирчанлигини янада ошириш, имкон даражасида бу мавзудаги тадбирларга кўпроқ фахрий ва ёшларни жалб этиш мақсадида Бирлашма қошида «VATANPARVAR  VIDOYILAR» бадиий ансамбли тузилган. Бу ансамблга собиқ Ички ишлар вазирлиги Ашула ва рақс ансамблининг солисти, «Мардлар қўриқлайди Ватанни» кўрик-танловининг ғолиби Алишер Хамраев раҳбарлик қилмоқда. Ансамбль репертуарида ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар, ҳарбий маршлар, мумтоз ва эстрада наволари бор.

Ансамбль «Биз мустақил Ўзбекистон фарзандимиз!» мавзусида ватанпарварлик руҳидаги концерт дастурини тайёрлаган. Бу дастур уруш фахрийларининг чиқишлари билан бошланади. Улар Ватан сарҳадларини ҳимоялашда жасорат кўрсатган жангчи-фахрийлар тўғрисида ёшларга сўзлаб берадилар. Экранда қахрамонларга бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилади. Шундан сўнг, олим ва педагоглар томонидан маънавий-маърифий мавзуларида қисқача давра суҳбати ўтказилади. Тадбир катта концерт билан якунланди.
Учтепа тумани, 81-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирдан лавҳалар:

1 изоҳ

avatar
«VATANPARVAR  VIDOYILAR» ёзилишини яна бир марта текширинг, илтимос
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.