топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Биринчи Президент Ислом Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган “Истиқлол меъмори” мавзусида тадбир ўтказилди.

МЕНИНГ ФИКРИМ. UzLiDeP Амударё туман кенгаши
Учрашувлар
5 расм
Тадбирдан лавҳалар
image
         2018 йил 30 январь куни Амударё тумани НДПИ қошидаги 3-сон Академик лицейда Биринчи Президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган “Истиқлол меъмори” мавзусида тадбир ўтказилди. Академик лицей фаесидаЎзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган кўргазма ташкил этилди. Тадбир Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -ЎзЛиДеПЎзМТДП, Туман Хотин-қизлар кенгаши,  ФЎЎБОФМБ Амударё туман Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Амударё туман кенгаши, Туман Маданият уйи, ХТБ, НДПИ қошидаги 3-сон АЛ билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тадбирyb Туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар кенгаши раиси М.Ахмедова  сўзга чиқиб, у ўз сўзида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақиқатан буюк тарихий шахс эди ва юксак эътиқод сохиби эканлиги, эътиқод-бу ихлос садоқат эканлиги,  Ватанга халқга, меҳнатга теран муҳаббат ана шу эътиқотда ўз ифодасини топиши, ҳаётда ҳар бир одам ўз такрорланмас хусусиятларга эга; унинг одатлари, кечинмалари,  фазилатлари, ташқи қиёфаси, дунёни қабўл қилиши-жуда шахсий ва ўзига хослиги, йиллар давомида мамлакатимизда амалга оширилган барча улуғвор, тарихий ишларнинг заминида ана шу буюк инсоннинг меҳнати самараси ётиши, Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан республикамиз мустақилликка эришди ва ўз тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритганлиги, ёш давлатимиз учун ғоят мураккаб ва масъулиятли даврда вазият беқарорлашувининг олди олингани ва халқимизнинг уруш даҳшатларини кўрмасдан эсон-омон ўтиши бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ лиги, Ислом Каримов оқилона олиб борган сиёсат туфайли Ўзбекистон чорак аср ичида гуллаб-яшнаганлиги ва жаҳонда муносиб ўрнини топганлиги ҳақида сўз юритди.
         «Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -Ўзбекистон Либерал-демократик партия»си  O'zLiDeP Амударё туман кенгаши вакили ўз сўзида Ислом Каримов ёзиб қолдирган асарларни варақлар эканмиз, уларнинг ҳар бир жумласида ўзбек халқининг хоҳиш-иродаси, қудрати ва бунёдкорлиги акс этганига гувоҳ бўлаётганимиз, унинг буюк ишлари туфайли Ислом Каримов сайёрамизнинг нуфузли сиёсатчиларидан бири сифатида тан олингани,  Ислом Каримов мамлакатда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси эканлиги, Ислом Каримов ўз халқини чексиз меҳр-муҳаббат билан севди, ўзининг сўнгги кунларига қадар бутун ҳаётини Ўзбекистонга хизмат қилишга бағишлаганлиги Мамлакатимизни қиёфасини тубдан ўзгартириб юборган улуғвор натижалар, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг буюк ишлари тарихда абадий қолиши, халқимизнинг чексиз муҳаббатини қозонганлиги, мустақил мамлакатимизнинг Биринчи Йўлбошчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов қалбларимизда абадий қолиши ва келажак авлодлар хотирасида тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва тараққиёт раҳнамоси, буюк давлат арбоби сифатида мангу яшаши ҳақида айтиб ўтди.
Тадбир якунида ўқувчилар томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақида декламациялар, шеърлар, видеофильм намойиш қилинди. 
 
 

5 расм

  • Тадбирдан лавҳалар
  • Тадбирдан лавҳалар
  • Тадбирдан лавҳалар
  • Тадбирдан лавҳалар
  • Тадбирдан лавҳалар

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.