topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

Рейтинг
+82.33
avatar

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...

Batafsil

Буюк келажакнинг остонасида

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat

 



 Меҳнатсевар элим, жонкуяр элим,


 Заҳматла ўтарди ҳар ёзу қиши


 Оқибат туҳматлар тилди-ку дилим


 “Мукофот”инг бўлди “ўзбекнинг иши”.


 


Вужудинг эзарди истибдод тоши,


Саксонинчи йиллар поёнасида,


Ғайрат–ла майдонга чиқди  Юртбоши,


Ватаним  истиқлол остонасида:


 


“Эскича яшамоқ ҳеч мумкин эмас,


Қаддингни кўтаргин, бағринг тут бутун.


Эскича яшашга  замон йўл қўймас,


Озодлик йўлидан  шахдам юр  бугун.


 


Ўтмишдан ҳосил эт тегишли сабоқ,


Тарихий хотира зарур инсонга.


Ёрқин келажакка ишонч билан боқ,


Умидсизлик завол берур имонга.


 


Истиқлол боболар орзуси эди,


Унга эришмоқлик бўлмади осон.


Не–не фидойилар тинмай ғам еди,


Жон тикди қанча марду қанча посбон”


 


Чин каромат каби янгради нидо,


Насиб этсин энди буюк истиқбол.


Жасорат ўтидан порлади зиё,


Юрт узра нур сочар файзли истиқлол.


 


Меҳнатсевар элим, жонкуяр элим,


Заҳматинг роҳатин кўрар кун келди.


Ҳуррият завқидан  мунаввар дилим,


Ободликка дадил қадам қўй энди.


 


Дилда севинч, кўзда шукрона ёши


Ҳар бир кунимизнинг  поёнасида.


Халқин олға бошлар азиз Юртбоши,


Буюк келажакнинг остонасида.


 


Cаидафзал Саиджалолов


 


                              

Президент Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият-енгилмас куч» асарини таълим муассасаларида ўрганишни мустаҳкамлаш бўйича савол–жавоблар

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
1.    «Мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи» деган юксак шарафга эга бўлган аллома ким?
-Имом Мотуридий.

2.    Мамлакатимиз ҳудудида нечта кўҳна тарихий обидалар ЮНЕСКО рўйхатига киритилган?
-4000 дан зиёд.

3.    Ислом динида Қуръони каримдан кейин иккинчи муқаддас китоб номи ва муаллифини айтинг.
-«Ал-жомеъ ас-саҳиҳ», Имом Бухорий.

4.    «Сунани Термизий» асари муаллифи ким?
-Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизий.

Президент И.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарининг мазмун-моҳиятини ХТРПХОМАОҚТ курсларида ўрганиш бўйича тавсиялар

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
1.Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли китобининг мазмун-моҲиятини қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтларида фаолият олиб бораётган Ҳар бир профессор-ўқитувчи чуқур билиши ва амалиётга қўллай олиши лозим.

2. Барча Ҳудудий ПКҚТМОИларда малака ошириш курслари ўқув-мавзу режасидаги ижтимоий – гуманитар фанлар бўйича машғулотлар олиб борувчи профессор-ўқитувчиларга мавзуларни Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарининг мазмун-моҲияти билан боғлаб ўтишлари тавсия этилади. Асар мазмуни бошқа фанлар мазмунига Ҳам сингдирилади.

Энг буюк жасорат (3-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Президент асарда машҳур археолог, академик Яҳё Ғуломов жасоратига тўхтаб, у ўз даврининг фидойи алломаси бўлган, у ўзининг мустақил фикрига эга, керак бўлса, юқори лавозим эгаларига ёқмайдиган тўғри гапларни ҳам дадил айта оладиган улкан олим эди, деб ёзади.
Тарихчилар яхши билади, одатда тепаликлар қаърида тарихий обидалар, бутун бир шаҳар қолдиқлари ястанган бўлади. Шўро даврида, фақат томлардагина пахта экилмай қолган бир пайтда анна шундай қадимий тепаликларни ҳам текислаб, пахта даласига айлантиришдек беъмани сиёсат авж олган эди. Бундай номаъқул ишга жасур олим Яҳё Ғуломов қарши чиққанини, бу инсон ўзининг қалбидаги маънавий жасорат ҳисси туфайли ҳаётий ва илмий қарашларида собит турганини маданий жамоатчилигимиз яхши билишини хотирлайди муаллиф.

Энг буюк жасорат (2-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Асарда бу буюк жасур инсоннинг асарлари ва унинг шахсий ибрати ҳозирги кунда ёшларни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғояси руҳида, миллий қадриятларимизга садоқат, мустақиллигимизни асраб-авайлаш ва ҳимоя қилишга тайёр туриш руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилади.
У яратган тариқат (оқим) ўрта асрлардаги сўфийлик оқимларидан бири бўлиб, бу оқим Ўрта Осиё, Эрон, Кичик Осиё ва бошқа мамлакатларга тарқалган. Кубровия тариқатидан кейинчалик бир қанча шахобчалар ажралиб чиқиб, бутун дунёда тасаввуфнинг энг кўп тарқалган йўлларидан бирига айланади. Булар бу жасур устознинг шогирдлари томонидан тарқатилган бўлиб, шу кунимизгача айрим мамлакатларда: Ҳиндистонда Фирдавсия, Бағдодда Нурия, Хуросонда Рукния, Кашмирда Ҳамадония, кўринишларида давом этмоқда. Бу Кубровия тариқати Эрон ва айрим Ғарб мамлакатларида, Америка, Англияда қайси кўринишда фаолият юритмоқда?

Энг буюк жасорат (1-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Президент ушбу бўлимда маънавий жасоратни, яъни умумэътироф этилган улкан маънавий қадриятларга суянган ҳолда, эзгулик йўлида ёниб яшаш, ўзининг бор куч ва имкониятларини ибратли ишларга сафарбар этиш аслида бу оламда яхшилик, адолат ва меҳр-оқибат, ўзаро ишонч туйғуларини асраб келаётган муқаддас фазилатлардан бири эканлигини таъкидлайди. Маънавий жасорат дунёдаги барча халқларга хос бўлган умумбашарий ҳодиса сифатида нафақат инсоният равнақига, керак бўлса, унинг ер юзида муносиб яшаб, ўз номини асраб қолишига ҳам хизмат қилиб келмоқда, деб қайд этади муаллиф. 
Маънавий жасорат, тарихнинг қайси босқичида рўй беришидан қатъи назар, бутун инсониятнинг эзгулик ва тараққиёт сари интилишининг ёрқин ифодаси бўлиб қолаверади. Муаллиф улкан маънавий жасорат соҳиблари бўлган аллома зотлар дунёнинг қаерида яшамасин, яхшилик ва ўқимишлилик йўлида ҳамиша одамларга ибрат бўлиб келганини алоҳида таъкидлайди. 

Инсон қалбига йўл (5-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Муаллиф оммавий ахборот воситалари орқали миллий истиқлол ғоясини сингдиришнинг яна бир муҳим жиҳати мавжуд, деб ёзади. Бу жиҳат — ахборот террорига, мафкуравий таҳдидларга муносиб жавоб бериш, маънавий-мафкуравий жиҳатдан халқимизни тобе этишга интилишларнинг пайини кесиш ва Ўзбекистон фуқаролари онгида бир нарсани шакллантириш билан боғлиқ.
Бу шакллантирадиган нарса нима?
 
Асарда таъкидланишича, сўнгги пайтларда информацион хуружларнинг тез-тез уюштирилаётгани аслида урушга муносабатнинг ўзгарганлигидан, қуролнинг янги тури кашф қилинганидан дарак беради. Бу қурол – ахборотдир. Бундай қурол ёрдамида олиб бориладиган информацион урушларда инсоннинг онги ва қалби нишонга олинади. Гарчи у дайди ўқ сингари инсонни жисмонан йўқ қила олмаса-да, унинг қўпорувчилик кучи, келтирадиган талофотлари ҳар қандай оммавий қирғин қуролиникидан кам эмас. 

Инсон қалбига йўл (4-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Оила бир канча функцияларни бажарадиган ижтимоий институт ҳисобланади. Бу функциялар ичида муайян бир мафкура доирасида мустаҳкамланган ғоялар, қадриятлар, ғоялар тизими асосида дунёқарашни шакллантириш функцияси ҳам бор, деб таъкидлайди юртбошимиз.
Яхши фарзандлар отанинг изидан боради, дўстлари, қадрдонларини хурмат килади, укаларини тарбиялайди, қариндош-уруғларига меҳр-оқибатли бўлади. Булар ота меҳри ва умид билан қалбига эккан маънавият уруғининг янги меваларидир. Ота қолдирган яхши номни фарзандлари ахлоқи ва одоби, ҳалол мехнати, эл ўртасидаги ҳурмати, обрў-эътибори билан улуғлайдилар, руҳини шод киладилар. «Одам ўлганидан кейин ҳам унинг фойдасига ёзилиб турадиган амаллар бор, дейилади ҳадисларда. Булардан бири комил фарзанддир».

Инсон қалбига йўл (4-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Оила бир канча функцияларни бажарадиган ижтимоий институт ҳисобланади. Бу функциялар ичида муайян бир мафкура доирасида мустаҳкамланган ғоялар, қадриятлар, ғоялар тизими асосида дунёқарашни шакллантириш функцияси ҳам бор, деб таъкидлайди юртбошимиз.
Яхши фарзандлар отанинг изидан боради, дўстлари, қадрдонларини хурмат килади, укаларини тарбиялайди, қариндош-уруғларига меҳр-оқибатли бўлади. Булар ота меҳри ва умид билан қалбига эккан маънавият уруғининг янги меваларидир. Ота қолдирган яхши номни фарзандлари ахлоқи ва одоби, ҳалол мехнати, эл ўртасидаги ҳурмати, обрў-эътибори билан улуғлайдилар, руҳини шод киладилар. «Одам ўлганидан кейин ҳам унинг фойдасига ёзилиб турадиган амаллар бор, дейилади ҳадисларда. Булардан бири комил фарзанддир».

Инсон қалбига йўл (3-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
И.А.Кармов санъат ва маданиятга доир фикр–мулоҳазаларини умумлаштириб, қуйидаги хулосага келади. “Санъат ва маданиятдек қудратли куч орқали инсон қалбига йўл топиш ҳақида сўз юритар эканмиз, ҳаммамиз яхши тушунамизки, ҳар қайси истеъдод эгаси ўзига хос бир олам, шу сабабли ижод аҳлига қандайдир ақл ўргатиш, энг асосийси, уларни бошқаришга уриниш мумкин эмас. Лекин бу ҳаётда уларни бирлаштирадиган илҳомлантирадиган, янги ижодий марралар сари илҳомлантирадиган муқаддас тушунчалар борки, улар Ватан ва халқ манфаати, эзгулик ва инсонийлик тамойиллари билан узвий боғлиқдир”.
Асарда кўрсатилишича, ҳар қайси инсон ва жамиятнинг маънавий дунёсига айнан шундай кўз билан қараш, одамни онгли яшашга, етукликка чорлайдиган бундай беқиёс қудрат манбаининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини чуқур ва атрофлича таҳлил қилиш муҳим бир ҳақиқатни, яъни биз асарни ўқиб англаётган ҳақиқатни англатади ва тасдиқлайди.

Инсон қалбига йўл (2-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Президент асарида инсоннинг “маънавий оламини кашф этадиган яна бир қудратли восита” бу — сўз санъати, бадиий адабиётдир, дейилади. Адабиёт азалдан халқ қалбининг ифодачиси, ҳақиқат ва адолат жарчиси бўлиб келади. Мустақиллик йилларида адабиётни ривожлантириш, тарихий ҳақиқат билан бирга, бугунги кун ҳақида, замонамиз қаҳрамонлари ҳақида янги-янги асарлар яратиш замон талаби бўлиб қолди. Ўзбек адабиёти намуналарини тўғридан-тўғри ўзбек тилидан жаҳон тилларига таржима қилиш масаласи ҳам жуда муҳим. Асарда шу сабабли ҳам биз Ўзбекистонимизни дунёга тараннум этмоқчи, унинг қадимий тарихи ва ёруғ келажагини улуғламоқчи, уни авлодлар хотирасига қандай сақламоқчи бўлсак, буюк шоирларни, буюк ижодкорларни тарбиялашимиз керак, деб таъкидланади.

Инсон қалбига йўл (1-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
“Юксак маънавият-енгилмас куч” асарининг Ватанимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори номли бобининг “Инсон қалбига йўл” деб номланган бўлимида “маънавиятни қудратли кучга айлантириш учун қандай масалаларга биринчи галда эътибор бериш, қандай ишларни амалга ошириш зарур?” деган савол қўйилиб, “бу борадаги фаолиятни ҳар томонлама пухта ўйланган тизимли равишда ташкил этиш”гина “инсон қалбига йўл топиш”да ҳал қилувчи роль ўйнаши ҳар томонлама таҳлил этилади. Унда маънавиятни инсон қалбига сингдириш машаққатли ва шунингдек доимий фаолият эканлиги, уни тизимли равишда ташкил этиш эса, мақсадга эришишнинг бирдан-бир устувор йўли эканлиги ҳақида сўз юритилади.
Асарда таълим-тарбия соҳаси, матбуот, телеведение, интернет ва бошқа оммавий ахборот воситалари, театр, кино, адабиёт, мусиқа, рассомлик ва ҳайкалтарошлик санъатигача, яъни инсон қалби ва тафаккурига таъсир ўтказадиган барча соҳалардаги фаолиятимизни замон талаблари асосида ва халқнинг бир заруриятига мос равишда кучайтириш зарурлиги яна бир бор таъкидланади.

Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя (2-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Миллий истиқлол ғояси мамлакатнинг олдида турган улуғ, бунёдкорлик ишлари ундан кўзланган асосий мақсад инсонларни эркин ва фаровон ҳаётга эришиш, озод ва обод Ватан қуриш йўлида ҳар бир киши учун ҳаракат йўналиши бўлишга қаратилган. Миллий ғоя ҳеч қачон кишиларнинг онги ва дунёқарашини «бошқариш»ни, уларни яна аллақандай «қолипга», «ягона андозага» солишга қаратилган эмас… У эркин фикрни уйғотиш ва фикр эркинлигини кафолатлаб бериш, ўзгалар фикрини тинглаш, эшитиш ва айтишга имконият яратади.
Миллий ғоя фикрлар, ғояларнинг қандайлигига асосланади, деб таъкидланади асарда?

Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя (1-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Китобнинг ушбу бўлимида дунёнинг геополитик, иқтисодий-ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасида туб ўзгаришлар рўй бераётган шароитда ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлиги асослаб берилган.
Ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади, дейилади асарда. Шундай экан, юртимизда ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз лозим. Токи, ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил ақидапарастларнинг ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этади, бизга мутлақо бегона ғоялари ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди.

Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар (3-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Вазиятнинг мураккаблиги шундаки, деб огоҳлантиради муаллиф,- бугунги кунда яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш ва зиддиятлар фақат салтанатлар, халқлар ва шахслар ўртасида эмас, балки ҳар биримизнинг қалбимизда, онгимизда кечмоқда. Яъни бу муаммолар фақат ёш авлодгагина тааллуқли эмас. Душман очиқ-ойдин ўзини кўрсатмайди: сиз махсус кабел орқали берилиб кино кўриб ўтирибсиз, ёки интернет орқали муайян сайтлардаги маълумотлар билан танишаяпсиз, кўчада турли рекламалар диққатингизни тортаяпти, эҳтиёт бўлинг, сизни керакли йўналишда “тарбия” қилишаяпти, ўз қарашларини турли воситалар билан онгингизга сингдиришаяпти.
Шундай, “улар кўпинча турли ниқоблар, жозибали шиор ва ғоялар пардаси остида иш кўради.” Биз эса сал ғафлатга берилсак, онгимиздаги ўзгаришларни ўзимиз ҳам пайқамай қоламиз. Муаллиф шундай хулоса қилади: “Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, бундай мафкуравий хуружлар миллий ва диний томирларимизга болта уришини, улардан бизни бутунлай узиб ташлашдек ёвуз мақсадларни кўзлашини, ўйлайманки, юртимизда яшайдиган қандай фикрли ҳар бир одам яхши тушунади.”

Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар (2-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Президент халқларининг ўзаро яқинлиги хусусида минг йиллар давомида ер юзидаги турли минтақаларда яшаган халқларнинг ўзаро сиёсий, маданий, ижтимоий алоқалари ҳозирдагидек яқин бўлган эмас. Асрлар мобайнида ер юзида турли маданий минтақалар шаклланган. Европа халқларининг умумминтақа маданияти, жануби-шарқий Осиё халқлари минтақа маданияти, Ҳиндистон яримороли ва унга қўшни ҳудудларда яратилган умумий маданият ва бошқа бир қатор минтақалар маданияти — буларнинг ҳар бири ўзгасидан фарқ қилувчи қатор диний эътиқод, фалсафий мактаблар, санъат ва адабиёт, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хос уйғун бир тизимларини вужудга келтирган-ки, аҳли башарнинг бундай бебаҳо мулкини, маънавий хазиналарини бефарқлик билан бир-бирига қориштириб юбориш мутлақо ижобий натижалар бермайди, деб ёзади.

Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар (1-қисм)

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Асардаги ушбу бобнинг, “Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар” бўлимида глобаллашувга “бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир”, деб таъриф берилади.
Ҳар қандай ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани сингари, глобаллашув жараёни ҳам бундан мустасно эмас. Асарда  глобаллашув даврида давлатлар ва халқлар ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, хорижий инвестициялар, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракати учун қулай имкониятлар вужудга келиши, кўплаб янги иш ўринларининг яратилиши, замонавий коммуникация ва ахборот технологияларининг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, турли қадриятларнинг умуминсоний негизда уйғунлашуви, цивилизациялараро мулоқотнинг янгича сифат касб этиши, экологик офатлар пайтида ўзаро ёрдам кўрсатиш имкониятларининг ортиши каби ижобий жиҳатларига эътибор қаратилади.

Ислоҳотлар ва уларнинг маънавий мезони

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Президент И.А.Каримовнинг ушбу асарининг “Ислоҳатлар ва уларнинг маънавий мезони” номли бўлимида умрини ўтаб бўлган шўро тузуми қонун-қоидаларидан воз кечган ҳолда, эркин бозор муносабатларига ўтиш ва юртимизда демократик жамият қуриш стратегиясини ишлаб чиқиш ва бу йўлдаги улкан амалий ишлар сари дадил қадам қўйилгани ўз-ўзидан юз бермагани айтиб ўтилади. Муаллиф таъкидлаганидек, бунинг учун аввало халқимизнинг ҳаёт тарзи, миллий анъана ва қадриятлари, аҳолининг кайфияти ҳар томонлама ҳисобга олинади. Чунки ислоҳотларнинг пировард натижаси халқнинг уларга онгли муносабати, уларни тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва чуқур англаб етишига боғлиқ. 
Асарда ўзбек модели тамойилларини амалга ошириш натижасида қўлга киритилган ютуқлар, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий-мафкуравий аҳамияти очиб берилган.

Маънавият ва жамиятнинг янгиланиши

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Юртбошимизнинг янги асаридаги “Маънавият ва жамиятнинг янгиланиши” номли бўлимида эски тузум даврида инсон ҳаётининг негизи ва мураккаб қирралари, миллий қадриятлар, тарихий анъаналар, умуминсоний маънавий бойликлар билан ҳисоблашмаслик жамиятимизга қанчадан-қанча зарар келтирганини унутмаслик ҳақида огоҳлантирилади. Бу борадаги ишларнинг асосий йўналишлари кўрсатиб берилади. Биринчи навбатда, миллий маданияти, халқ маънавий бойлигининг илдизларига эътибор бериш; иккинчидан, маърифат ва маданиятнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва учинчидан, шу соҳаларда ишлаётган кадрлар масаласи ҳамда ўсиб келаётган авлодга, унинг маънавий тарбиясига юксак масъулият ва жавобгарлик ҳисси билан ёндашиш зарурлиги таъкидланади. 

Миллий ғоя ва маънавий ҳаёт

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Jamiyat
Президент асари иккинчи бобининг “Миллий ғоя ва маънавий ҳаёт” номли бўлимида миллий ғоя ва унинг намоён бўлиши, у ўзининг ички мазмун-моҳиятига кўра маънавий ҳодиса ҳисобланиши алоҳида қайд этилган. Дарҳақиқат, миллий ғоя, маънавият ва маънавий ҳаёт ўртасида ўзаро диалектик боғлиқлик мавжуд. Асарда таъкидланганидек, ҳар бир давлат ёки жамиятнинг олий мақсади халқни, инсонларни ҳар томонлама фаровон ҳаёт кечириши, тинч-тотув яшашини таъминлашдан иборат. Шу боис муаллиф миллий ғояга аниқ ва мантиқий асосланган таъриф бериб: “миллий ғоя аждодлардан авлодларга ўтиб эъзозланиб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг орзу-интилиш ва умид-мақсадларини ўзида мужассам этган ботиний кучдир”, деб баҳолайди.