топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Президент Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият-енгилмас куч» асарини таълим муассасаларида ўрганишни мустаҳкамлаш бўйича савол–жавоблар

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Жамият
1.    «Мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи» деган юксак шарафга эга бўлган аллома ким?
-Имом Мотуридий.

2.    Мамлакатимиз ҳудудида нечта кўҳна тарихий обидалар ЮНЕСКО рўйхатига киритилган?
-4000 дан зиёд.

3.    Ислом динида Қуръони каримдан кейин иккинчи муқаддас китоб номи ва муаллифини айтинг.
-«Ал-жомеъ ас-саҳиҳ», Имом Бухорий.

4.    «Сунани Термизий» асари муаллифи ким?
-Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизий.

5.    «Ҳидоя» — «Тўғри йўл» асари муаллифи ким?
-Бурҳониддин Марғиноний.

6.    «Дилинг Оллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин» деган ҳаётбахш ҳикмат кимга тегишли?
-БаҲоуддин Нақшбанд.

7.    Ўнлик саноқ системасини, алгоритм ва алгебра тушунчаларини дунёда биринчи бўлиб илм-фан соҲасига жорий этган олимни айтинг.
-МуҲаммад Исо Хоразмий.

8.    «Астрономия асослари Ҳақида китоб» асари муаллифини биласизми?
-АҲмад Фарғоний.

9.    Европалик фалакшунослар томонидан XVI асрда ойдаги кратерларга номлари берилган ватандошларимиз кимлар?
-АҲмад Фарғоний, Мирзо Улуғбек.

10.    «Тиб қонунлари» асари муаллифини эсланг.
-Ибн Сино.

11.    Хоразм диёридан олис Арабистонга бориб, араб тили грамматикасини мукаммал тарзда ишлаб чиққан олимнинг исмини айтинг.
-МаҲмуд Замахшарий.

12.    СоҲибқирон Амир Темурга тегишли бўлган асар номи нима деб номланади?
-«Темур тузуклари».

13.    Мирзо Улуғбекнинг астрономик жадвал тўғрисидаги асарини айтинг.
-«Зижи жадиди Кўрагоний».

14.    Юлдузлар Ҳаракатига оид Ҳисоб-китоблари бугунги кунда компьютер ёрдамида текшириб ўрганилганда атиги бир неча дақиқага фарқ қилиши аниқланган ўзбек олими ким?
-Мирзо Улуғбек.

15.    Шеърият султонини эсланг.      
    -Алишер Навоий.

16.    Ўзбек тилига Давлат тили мақоми қачон берилган?
-1989 йил 21 октябрь.

17.    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нечанчи моддасида ўзбек тили давлат тили эканлиги мустаҲкамланган?
-5-моддасида.

18.    «Бу дунёни деб у дунёни, охиратни деб бу дунёни унутманг» сўзлари қайси манбадан олинган?
-Ћадиси шарифдан.

19.    ШаҲидлар хотираси куни качондан бошлаб нишонланадиган бўлди?
-2001 йил 31 август.

20.    Юртимизда кучли  Ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш концепцияси қандай аталади?
  — «Кучли давлатдан – кучли жамият сари».

21.    Ћозирги кунда давлат бюджетининг қанча фоизи ижтимоий соҲа учун сарфланмоқда?
-50 фоизидан ортиғи.

22.    Глобаллашув нима?
-Мавжуд миллий ва минтақавий муаммоларнинг жаҲон миқиёсидаги муаммоларга айланиб бориши ёки Ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви.

23.    Ўқитувчилар ва мураббийлар куни қачон нишонланади?
-1 октябрь.

24.    МуҲаддислар султони ким?
-Имом Бухорий.

25.    Маънавий таҲдид нима?
-Маънавий таҲдид деганда, аввало, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, Ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҲий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружларни назарда тутиш лозим.

26.    Маънавият тушунчасига таъриф беринг (Президент Ислом Каримов таъбири бўйича).
-Маънавият-инсонни руҲан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.

27.    Маънавиятнинг луғавий маъноси нима?
-    «Маъни», «маъно».

28.    Тошкент шаҲри қайси йили «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинди?
-2007 йил.

29.    Ћиндистонда «Буюк қалб эгаси» деб кимни аташган?
-Махатма Ганди.

30.    Илм-фанда «устоди аввал» (биринчи муаллим) деган шарафли номга ким эга бўлган?
-Юнон файласуфи Платон.

31.    Нечанчи аср Беруний асри деб аталади?
-XI аср.

32.    Маънавият тушунчаси қайси ахлоқий қарашларни мужассам этади?
-Ѓоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва ахлоқий.

33.    Маънавият мезонлари қайсилар?
-Маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҲна тарихий ёдгорликлар, оила, 
 маҲалла, таълим-тарбия тизими.

34. Маънавиятнинг хусусиятларини айтинг.
    -РуҲий покланиш, қалбан улғайиш, ички дунёси ва иродаси бақувват, иймон-
     эътиқоди бутун бўлиши, виждон поклиги.

35.ўзбекистонда Президент бошқаруви қачон ташкил этилган?
    -1990 йил 24 март.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.